"Ҳасанбой ота" жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ҳасанбой ота" жоме масжиди расмий канали
Мурожат учун : @Ikramov_doniyor

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бироз ҳазил !

Демак ҳар "ейиладиган" нарса рўзани очавермас экан. Масалан : Калтак еган кишини рўзаси очилмайди 😃.

Айтишларича : бировни асабини "есангиз" ҳам рўза очилмас экан.

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

1.4k 0 45 12 26

РЎЗАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган бўлиб, рўза тутишнинг инсон учун фойдалари жуда ҳам кўп. Жумладан:

1) Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
2) Рўзанинг энг зўр ҳикматларидан бири у туфайли рўзадор соғлиғини тиклаб олади.
3) Рўзанинг фойдаларидан навбатдагиси ҳавои нафсни синдиришдир.
4) Рўзанинг фойдаларидан яна бири Шайтонга қаҳр кўрсатишидир.
5) Рўзанинг фойдаларидан яна бири рўзадорнинг қалби мусаффо бўлиши.
6) Рўза тутган кишининг тутган рўзаси сабабидан гуноҳлари мағфират қилинади.
7) Рўза тутган киши ўз рўзаси туфайли фаришталар сифати ила сифатланади.
8) Рўзанинг фойдаларидан яна бири рўзадорнинг сабр-бардошли киши сифатига эга бўлишидир.
9) Рўза рўзадорда раҳм-шафқат сифатини шакллантириб мустаҳкамлайди.


(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам :
"Аллоҳ таоло : " Одам болаларининг барча амаллари ўзлари учундир, илло тутадиган рўзалари эса, мен учундир, ва унинг мукофотини ўзим бераман”, - деди." дедилар.
("Саҳиҳул Бухорий" 1904)

Рўзадор кишини тутган рўўасини мукофоти жаннатдир. Инсон қилган ҳажи, умраси, эҳсони ҳатто намози билан ҳам риё қила олади аммо тутган рўзаси билан риё қилолмайди. Рўза тутган киши билан рўза тутмаган кишини ажратишни имкони йўқ. Ана шу сабаб ҳам рўзадор Аллоҳ учунгина рўза тутади.

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барселона жамоаси Хави бошчилигида барча мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклаяпти (ишқилиб Барселона доим ютаверсинда 😃).

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

830 0 5 11 18

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Роббимиз бу ойда соим, таровиҳларда қоим туришларимизга қувват берсин ! Бу муборак ойдан гуноҳларимиздан покланган ҳолда чиқмоқларимизни насиб айласин !
Уйларимизда Қуръони каримни хатм этмоғимиз, зикрларда бардавом бўлмоғимизга муваффақ этсин ва дуоларимиз қабул мустажоб бўлсин !

Рамазон муборак азиз диндошлар !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

996 0 25 3 19

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум  ва раҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446-йил Рамазон ойининг 1-куни.
Милодий 2025-йил 1-март.

Баҳорнинг илк тонги муборак !

Совуқ кунлар ортда қолиб, ўлкамизга баҳор фасли кириб келди.
Бу кунларга етказган Роббимизга тўхтовсиз ҳамду-санолар бўлсин !

Роббимиз юзимизни ёруғ,
қалбимизни кенг,
қадримизни баланд,
сўзимизни самимий қилсин !
Ҳаётда муваффақиятли,
охиратда саодатли,
ўғил - қизларимизни салоҳиятли этсин !
Қарзларимиздан нажот,
ризқимизга кенглик,
кунларимизга барака ато айласин !

Дунё ва охират яхшиликларига мушарраф этсин !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

2k 0 85 1 15

#таровиҳ

Масжидимизда таровиҳ намозидан фото лавҳалар.

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#tabrik #qutlov #ramazon #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Агар тилини тиймас, муҳофаза қилмас экан, тунлари намоз билан қоим, кундузларда рўза билан соим инсон бўлсада, қиёмат кунида талофатга, зиёнга йўлиқади.

© Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ.

Ибн Абдул Барр "Тамҳид"

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Рўзадор таҳоратда оғиз-бурнини чайиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазонда тухум ейиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорга ифтор қилиб берилса, рўзадор савобича ажрга эришиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саҳарликни кечиктириш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзага саҳарликдан аввал ният қилинадими ёки кейин?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Мен билмасдан ўн минут аввал рўзамни очиб қўйибман, бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ғусл вожиб бўлган киши вақт оз бўлса биринчи ғусл қиладими ёки саҳарликми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ифторлик вақти азон айтилгандан кейин бўладими ёки тақвимда белгиланган вақтдами?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Камқонлик касаллиги билан касалланганман 10 йил аввал. Шифокорлар ўшанда рўза тутиш мумкин эмаслигини айтишган. Бу ҳолатда нима қилсам тўғри бўлади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қуёшдан сақловчи воситаларни зийнат учун эмас, қуёшдан ҳимояланиш учун фойдаландим. Бу рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми? Масалан, Рўзивой ёки Рамазон сингари исмларни.
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Олов теккан нарса билан оғиз очиш мумкинмас дейишади шу тўғрими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Мен қурилиш бўёқлари билан иш қиламан. Уни ҳиди рўзани очмайдими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саҳарлик вақтидан сўнг, муаззин азон айтади. Бомдод намозини дарҳол ўқиса бўладими ёки озроқ вақт ўтиши керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Фидяни ота-она ўрнига фарзанд билдирмасдан берса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Рамазон ойи барокатидан...

Рамазон ойининг фазилатлари бисёр. Шулардан учтасини келтирсак :
1.  Рамазон ойи хатоларга каффорот бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Беш вақт намоз, бу жумъа кейинги жумъагача, бу Рамазон кейинги Рамазонгача – агар катта гуноҳлардан четда бўлинган бўлса – ўрталаридаги нарса (хато)ларга каффорот бўладилар” дедилар".
(Имом Муслим)

2.  Рамазон ойи гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Ким Рамазон ойининг рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади” дедилар".
(Имом Бухорий ва Имом Муслим)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон ойи кирганда, ундан гуноҳлари кечирилмасдан чиққан кишининг бурни ерга ишқалсин" дедилар".
(Имом Аҳмад, Термизий, Бухорий, Ибн Ҳиббон)

3.  Рамазон ойи банданинг Жаннатга киришига сабабдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Албатта, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб : "Эй Расулуллоҳ, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон (рўзасини) тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам ва буларга ҳеч нарсани зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?" деб сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳа” дедилар.
(Имом Муслим)

Меҳрибон Роббимиз, гуноҳларимизни кечирсин ва жаннатига меҳмон қилсин, Амийн !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Таровиҳ намози.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам :
"Кимки имом билан  ҳатто у (намозларини тугатиб) кетгунича, намозда бирга  турса,  унга кечаси билан намоз ўқиган кишини савоби битилади" - дедилар.
(Саҳиҳ Термизий 806 )

Бир зумда ўтиб кетадиган Рамазон ойида кўпроқ намоз ўқиган, яхши амаллар қилган киши қиёматда шубҳасиз афсусланмайди.

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Мана, бугундан масжидларда таровиҳ намози ва хатми Қуръон овозлари жаранглай бошлайди.

Аллоҳим ! Бизларни бу кунларга соғ-саломат етказганинг учун Сенга чексиз ҳамду санолар бўлсин ва бу муборак ойдан гуноҳларимиздан покланган ҳолда чиқишни ҳаммамизга насиб айла ! Амийн !

Азиз ака-ука, опа-сингиллар ! Барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446-йил Шаъбон ойининг 29-куни.
Милодий 2025-йил 28-февраль
Қиш фаслининг сўнги куни.

Саййидул айём тонги муборак !


Дуолар ижобат бўлувчи кунларнинг султони жума кунида сизга оилавий бахту саъодат, хонадонингизга омонлик ва бағрибутунлик тилаймиз, жума кунининг файзу барокати сизни асло тарк этмасин !

Жума кун мўминларнинг хафталик байрам кунларидир.

Жума кунини улуғ санаб шу куни чўмилган ёки тирноқларини олган, яхши кийимини кийган, жума намозига борган кишини гуноҳлари кечирилади.


Юзингизда табассум тўлсин  Қалбингизда иймонга лиммолим бўлсин ! Дилингизда доимо Аллоҳ дея урсин !
Жума айёмингиз муборак бўлсин !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин. 

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
"Эрга аёлини ёмонлаган, (унга қарши қайраган) киши, биздан эмас" дедилар.

(Имом Аҳмад)

Эрга аёлини тинмай ёмонлайдиган, оила бузар кимса, ҳеч қачон комил мўмин бўла олмайди.

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Туя мўъжизаси


Туя шўр сувни ҳам ичаверади. Ҳатто, ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.

Туя тиканларни ҳам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади. Агар саҳрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.

Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа — шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.

Туя тана ҳароратини ҳам ўзгартира олади. Агар совуқ ерда бўлса, хароратини кўтаради. Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради.

"Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми?" (Ғошия 17-оят).

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 28-куни
Милодий 2025 йил 27-феврал.

Пайшанба тонги муборак !


Роббимиз кунингизни хайрли қилиб, даромадларингизни бисёр, хонадонингизни тинч ва омонликда бардавом айласин !

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

Дунёнинг ишларига кўп ҳам куюнаверманг ! Ҳаммаси ўтиб кетади, йиғганларингиз қолиб кетади. Дунё сиқилишга арзирли макон эмас !

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

Показано 20 последних публикаций.