#Мурожаатга_муносабат
🔴Айни пайтда канал ботига юборилган мурожаатни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.
"Илтимос, канал админлари, сизларни журналистлар командаси дейишяпти, агар рост бўлса мана шу мени ёзганларимни каналингизда қўйинг, халқ ўқисин", деб ёзиляпти мурожаатда.
🔴Мурожаатчи коллежда ишлар экан ва коллеждаги бир ўқувчиси якшанба кунликда кечаси ўртоғи билан уришиб қолиб, охири пичоқбозлик билан якун топган.
Бу воқеа учун туман ИИБ ҳам, прокуратура ҳам коллеж раҳбариятини айбдор қилган.
🔴Энди мурожаатчининг сўзларига эътибор беринг.
"Қанақа замонларга қолдик, нега ўйламайди ииб ҳам прокурор ҳам? Биз ўқувчилар билан ошиб кетса бир кунда 5.6 соат бирга бўламиз.
Қолган 18.19 соатда уйида, маҳалласида бўладику ўқувчи, нега маҳалла фаоллари жавоб бермайди?
Оила носоғлом бўлса, 15.16 ёшга киргунча бола мана шу носоғлом муҳитда яшаса, қандай қилиб бир ойни 24 кунида 5.6 соатидагина бирга бўлган колеж раҳбарияти, устозлар айбдор бўлади, қандай қилиб?"
🔴Таҳлилга шошилмаймиз ва мурожаатчининг кейинги сўзларини ўқиймиз...
"Қаранг, хозир ростми, ёлғон, манашу каналда берилган маълумот бўйича ҳам аниқ мактаб жамоаси айбдор бўлади, ишдан олинади ҳаммаси.
Бирорта виждонли одам айтолмайдики, эй инсонлар, мактаб директори ҳар битта ўқувчини оёғига бойлаб олиб юрсинми, деб?
Айтолмайдики, маҳалла еттилиги нима иш қиляпти, ўлиб қолган эканми маҳалла ёшлар фаоли, нега ухлаяпти маҳалла хотин-қизлар фаоли. Нима қиляпсан йилни ўн икки ой 31 куни хатлов қиляпман дейишадику.
Нега жавоб беришмайди булар? Қачонгача устозлар айбдор бўлаверамиз?
Бирорта ютуққа эришсак, битта директор номи ўқилади, агар шунақа ўқувчи туғиб қўйса бутун мактаб ўқитувчилари номи чиқади, шуми адолат?"
🔴Хуллас,
@Harakatdagilar_2024 ижодий жамоаси юқоридаги ҳолатлар бўйича журналистик суриштирув ўтказиш ҳаракатидамиз, тез фурсатларда бу ҳақида сизларни хабардор қиламиз.
⏩⏩Мавзу юзасидан фикрларингиз бўлса, бажонидил қабул қиламиз.
🎤Биздан узоқлашманг...
🌐
Telegram | ▶️
@harakatdagilar' rel='nofollow'>Youtube