HARAKATDAGILAR...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Bugungi islohotlardagi harakatlaringiz mulohaza, munosabat, tahlil bilan JURNALISTLAR nigohida...
Murojaatlar va reklama uchun: @Harakatdagilar2024

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Меҳр_манзили

ВАТАННИ СЕВИНГ!

АНДИЖОННИ СЕВИНГ!

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳаракатдагилар

⚡️Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!

Шавкат Мирзиёев

⚡️Дарҳақиқат, илм олаётган ёшларнинг эришаётган ютуқлари, эгаллаётган марралари фахр туйғусини уйғотади.

Бугунги кунимиз қаҳрамонлари ҳам Олтинкўл туманининг иқтидорли, билимга чанқоқ ёшлари ҳисобланади.

🌟Лавҳани кўргач, бунга яна бир бор гувоҳ бўласиз.

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳикматли_дунё

Ташаккур эт хиёнат қилганларга, садоқатни ўргатганлари учун. Бахтсиз қилганларга ҳам дуо қил, бахтлиликни янада чуқурроқ ҳис қилдирганлари учун. Ҳар касни сев, ҳаётингга ҳар бири бошқа маъно қўшгани учун.

✍Ҳазрати Мавлоно Румий

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Aтиргулга_айланган_умр

⚡️"Болам, мен бировнинг дардини тинглаб, унга маслаҳат беришим учун ўша одамнинг дардини ўзимда ҳис қилиб, унинг руҳиятига кириб олишга мажбурман. Йўқса, қандай қилиб маслаҳат бераман, насиҳат қиламан? Ўзгалар дардини тинглаб, бировлар дардини қоғозга туширишнинг юки жуда оғир бўлади. Бу юкни кўтарган ижодкоргина қўлига қалам олади. Шу гапларим ҳамиша ёдингда турсин".

"...Жавоб бера олмаган мактубларга жавобни китобларимдан олинглар".

Ҳа, яратган томонидан инъом этилган воизлик, ёзувчилик, шоиралик хислатига эга бўлган адибимиз Турсуной Содиқованинг ҳали айтадиган гаплари, ёзилажак мақолалари, берадиган жавоблари кўп эди. У барчани бирдек яхши кўрувчи, гапирсанг, жон қулоғи билан эшитгувчи, фарзанди учун куюнгандек насиҳат қилгувчи аёл эдилар. Бундай инсонлар ўлмайдилар, улар ҳамиша ортида қолган инсонларнинг қалбида абадий яшайдилар.

✨Лавҳани томоша қилиб, юқоридаги гапларга яна бир бор амин бўласиз.

🌟Биздан узоқлашманг! Сизлар учун доимо ҳаракатдамиз!

@Harakatdagilar_2024


КЕЛИНЛИК ИЛМИ

⚡️Ахир биргина кўйлак тикишни билиш учун, беморга игна санчиш, машинага мурват ўрнатиш учун, қўй-чи, тўп тепиш сирларини ўрганиш учун ҳам йиллаб ўқийдилар, заҳмат чекадилар. Келинлик – бировнинг уйига, бировнинг қалбига беозор ўрнашиш, янги одамларга ўзини тушунтириш, уларни ҳам тушуна олиш, бир хонадоннинг файзи, керагига айланиш, суякларинг қатидан “фарзанд” деган ширин жонни ясаб олиш ва уддалаб, унинг суягини қотириш демакдир. Ой қизим, сенинг тоифанг учун келинлик илми – бахтли бўлиш илми, бошқача айтганда, бахсизликдан қутилиш илмидир. Ва у серқирра, кўп бобли илмдир...

Турсуной Содиқова

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янги_кун_ҳикмати

⚡️Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилганингизда, оч кетиб, тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз", дедилар".

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши "Эй Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?" деди. Бас, у зот "Уни тушовлаб туриб, кейин таваккал қил", дедилар".

✍Термизий ривояти

Ҳар бир ниятингизни яхши гумон ила таваккал қилган ҳолда амалга оширинг!

Таваккалчининг ишини албатта Аллоҳ ўнглайди.

🌼Янги кунингиз хайрли бўлсин!

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Анонс

⚡️Ҳеч аҳамият берганмисиз, шундай инсонлар борки, уларга ён-атрофидагилар далда бериб турсагина уларнинг кўнглидаги умиди аланга олади.

Меҳр бор жойда ишонч ва умид ҳам мужассам бўлади. Инсон келажагига ишонса, эртанги кун бугундан ҳам яхши бўлишига умид қилса, ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтади.

Жамиятнинг асоси меҳр ва оқибат. Инсон бир-бирига меҳр кўрсатади, оқибатини кўради. Бу икки жиҳат – энг юксак ахлоқий туйғу, аввало, оилада шаклланади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламдан бир куни саҳобаи киромлар сўрадилар: “Дунёни нима қутқаради, эй Аллоҳнинг расули?”

Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёни меҳр, раҳм-шафқат қутқаради”,  дедилар.

Меҳрнинг бозори йўқ. Меҳр – бу ерга сочиладиган уруғ каби улуғ неъмат. Уни инсонларга қанча кўп улашсак, ўзимизга шунча кўп бўлиб қайтади.

💥"Ҳаракатдагилар" ижодий жамоасидан янги лойиҳа...

🕙Тез кунда...

🎦 Бизни кузатишда давом этинг!

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_ҳикмати

Кумушнинг ташқи кўриниши оппоқ бўлса ҳам, қўлда ва чўнтакда кўп ушланса, қора юқтиради. Шунга ўхшаш баъзи одамларнинг сўзлари зоҳирида кумуш каби порлоқ ва тоза кўринса ҳам, лекин қайғу ва зарар келтиради.

✍Жалолиддин Румий

Атрофингизда қандай бўлса, шундай кўринадиган, қандай кўринса, шундай бўладиганлар кўпаяверсин.

🌼Кун давомида самимий инсонлар ҳамроҳингиз бўлсин!

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳаракатдагилар

⚡️Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У айтади: “Бандаларнинг Аллоҳ таолога севимлироғи шукрли ва сабрлисидир. Мусибат келса, сабр қилади, неъмат берилса, шукр қилади”. 

Инсон сабр ва шукр қилса, ризқи яна зиёда бўлиши тўғрисида Али розияллоҳу анҳу бундай деган:
“Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади”.

Орамизда кўзлари туғма ожиз бўлса-да, бироқ бу нуқсон унинг ўз орзуларига эришиши, мақсадлари сари дадил одимлашида тўсиқ бўлолмаган, ақлли, зукко, қобилиятли ва ҳар томонлама интилувчан, бир зум бўлса-да курашдан тўхтамайдиган инсонлар бор.

Галдаги қаҳрамонимиз шундай матонатли инсонлардан бири.

🔸Лавҳани албатта кўринг!

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳикматлар_хазинасидан

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган. Одамлар эҳтиёжларини қондириш учун уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!” деганлар.

✍️Табароний ривояти

Сизнинг ҳузурингизга ҳам кўмак сўраб келишадими?

Сиз ҳам Аллоҳнинг суйган бандалари қаторидамисиз?

Жавобга шошилманг ва бу ҳақда мулоҳаза қилинг!

Дам олиш кунида яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг!

🌼Яхшиликлар улашадиган кун бўлсин ушбу кунингиз.

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бағдодлик савдогар бир куни бозорда Баҳлулни учратиб қолди.

— Жаноб Баҳлул, қандай мол сотиб олсам, катта фойда кўраман? — сўради у.

— Темир ва пахта сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.

Савдогар унинг айтганини қилиб, жуда катта фойда қилди.

Савдогар иккинчи марта Баҳлулни кўрганида сўради:
— Эй девона Баҳлул, катта фойда қилиш учун қанақа мол сотиб олай?

— Пиёз ва қовун сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.

Савдогар яна Баҳлулнинг айтганини қилиб, пиёз ва қовун сотиб олди, аммо ўша йили ҳаво иссиқ келиб, қовун ва пиёз сасиб кетди, савдогар уларни дарёга оқизиб юборишга мажбур бўлди. Натижада катта зарар кўрди.
Савдогар тезда Баҳлулни қидириб топди:

— Берган маслаҳатингдан ўргилдим, нуқул зарар кўриб, қарзга ботдим-ку?! — деди куюниб у.

— Биринчи марта менга жаноб деб мурожаат қилдинг, олийжаноблик билан жавоб бердим, аммо кейинги дафъа мени девона дединг, мен ҳам девоналарча жавоб қилдим, — деди Баҳлул.

Форсийдан Жамил Ҳазратқулов таржимаси

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Harakatdagilar

⚡️Илм мартабаси мартабаларнинг зўридир, деган гап шубҳасиз тўғри. Қайси ерда илму маърифат кучли бўлса, ўша ер бахт маскани ҳисобланади. Қайси ерда нодонлик мавжуд бўлса, у ер қуруқ ёки тошлоқ жой кабидир.

Гўзал хулқ билан пайваста бўлган илм одамларни бахтиёр қилади, мартабасини баландлатади. Илмдан мақсад кўркам ва эзгу ишларни амалга оширишдир.

✍Фахрулбанот Сулаймоний

Илм олиш йўлида ҳаракатдан тўхтаманг!

Эътибор марказимизда Олтинкўл тумани!

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_ҳикмати

Умр ўткинчи.

Бу дунёда ҳамма меҳмон.

Кунларки келиб ўлим соя солган онда “Мен умрим давомида нима қилдим?” дея афсус-надомат чекиб қолмаслик учун яхши амаллар қилишдан тўхтамайлик.

Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда келтирилишича, Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг яхшироғи бошқаларга манфаати кўпроқ тегадиганидир”, деганлар.

🌼Бошланажак кунингиз яхшиликларга бой бўлсин.

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Harakatdagilar

⚡️Ватанимиз тақдирини белгиловчи ёшларимизга буюк мақсадларини амалга оширишлари учун имкониятлар етарли. Уларга елкадош бўлиб, йўл-йўриқ кўрсатиш, кўмак бериш даркор. Шундагина эгаллаган касб-ҳунар, тадбиркорлик борасида ўз фаолиятларини йўлга қўйиб, мустақил даромад топишга эришадилар.

Избоскан туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “Орзуларни мақсадларга айлантирамиз”
шиори остида ҳунарманд ўқувчилар иштирокида кўргазма ташкил этилди.

Навбатдаги лавҳа мавзуни давом эттиради.

Эътибор марказимизда Избоскан тумани!

Бизни кузатишда давом этинг!

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳикматлар_хазинасидан

“Барака шукроналикка боғлиқ, шукроналик янада кўпроқ барака олиб келади. У иккиси ўзаро бир-бирига боғлангандир”.

✍Али ибн Абу Толиб

🌼Кунингизни шукроналик билан бошланг!

🌼Жума кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадисларида:
“Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақа беришдан яхшироқдир”, деб марҳамат қилган.

Шундай экан, ҳар бир ота-она жаннат райҳонлари – фарзандларининг таълим-тарбиясига эътиборсиз бўлмай, уларга меҳр кўрсатиши лозим.

Фарзандларингиз хоҳиш-истакларига бепарво бўлманг!

Улардан меҳрингизни дариғ тутманг!

Дунёларча қувончларни жо қилган қалбларига озор берманг!

Чунки улар эртанги кун эгаларидир.

@Harakatdagilar_2024


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_оғриғи

🫥Бу видеони бизга ота-оналар юборишди, фарзандларимиз мана шунақа тарбияланишяптими, деб...?!

🫥Тўғриси, қайси тумандаги боғча бу, давлат боғчасими ёки хусусийми, деган савол оғзимизда қолди...

🫥Расулжон Каримов, ишонаверинг, бугун ёшлар мана шундай саводсизлар қўлида экан, сиз ҚАҲРАМОН бўларсиз, сиз ДЕПУТАТ бўларсиз, лекин кунлар келиб Тошкентга кўтариб бориб келаётган сумкангиз оғирлигидаги гуноҳлар билан ёлғиз қоласиз!

🫥Биласизми-йўқми, кибр кирган бошга илм кирмайди, деб кексалар бекорга гапиришмаганда...

✈️Telegram | 📺@harakatdagilar' rel='nofollow'>Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кун_ҳикмати

"Ҳамма нарсани сен учун яратгандим!" деган ЗОТГА "Ҳаммасига фақат сен учун сабр қиляпман!" демоқдир САБР...!!!

Сабрда гап кўп...

✈️Telegram | 📺@harakatdagilar' rel='nofollow'>Youtube


#Мурожаатга_муносабат

🔴Айни пайтда канал ботига юборилган мурожаатни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

"Илтимос, канал админлари,  сизларни журналистлар командаси дейишяпти, агар рост бўлса мана шу мени ёзганларимни каналингизда  қўйинг, халқ ўқисин", деб ёзиляпти мурожаатда.

🔴Мурожаатчи коллежда ишлар экан ва коллеждаги бир ўқувчиси якшанба кунликда кечаси ўртоғи билан уришиб қолиб, охири пичоқбозлик билан якун топган.

Бу воқеа учун туман ИИБ ҳам, прокуратура ҳам коллеж раҳбариятини айбдор қилган.

🔴Энди мурожаатчининг сўзларига эътибор беринг.

"Қанақа замонларга қолдик, нега ўйламайди ииб ҳам прокурор ҳам? Биз ўқувчилар билан ошиб кетса бир кунда 5.6 соат бирга бўламиз.
Қолган 18.19 соатда уйида, маҳалласида бўладику ўқувчи, нега маҳалла фаоллари жавоб бермайди?
Оила носоғлом бўлса, 15.16 ёшга киргунча бола мана шу носоғлом муҳитда яшаса, қандай қилиб бир ойни 24 кунида 5.6 соатидагина бирга бўлган колеж раҳбарияти, устозлар айбдор бўлади, қандай қилиб?"

🔴Таҳлилга шошилмаймиз ва мурожаатчининг кейинги сўзларини ўқиймиз...

"Қаранг, хозир ростми, ёлғон, манашу каналда берилган маълумот бўйича ҳам аниқ мактаб жамоаси айбдор бўлади, ишдан олинади ҳаммаси.
Бирорта виждонли одам айтолмайдики, эй инсонлар, мактаб директори  ҳар битта ўқувчини оёғига бойлаб олиб юрсинми, деб?
Айтолмайдики, маҳалла еттилиги нима иш қиляпти, ўлиб қолган эканми маҳалла ёшлар фаоли, нега ухлаяпти маҳалла хотин-қизлар  фаоли. Нима қиляпсан йилни ўн икки ой 31 куни хатлов қиляпман дейишадику.
Нега жавоб беришмайди булар? Қачонгача устозлар айбдор бўлаверамиз?
Бирорта ютуққа эришсак, битта  директор номи ўқилади, агар шунақа ўқувчи туғиб қўйса бутун мактаб ўқитувчилари номи чиқади, шуми адолат?"

🔴Хуллас, @Harakatdagilar_2024 ижодий жамоаси юқоридаги ҳолатлар бўйича журналистик суриштирув ўтказиш ҳаракатидамиз, тез фурсатларда бу ҳақида сизларни хабардор қиламиз.

⏩⏩Мавзу юзасидан фикрларингиз бўлса, бажонидил қабул қиламиз.

🎤Биздан узоқлашманг...

🌐Telegram | ▶️@harakatdagilar' rel='nofollow'>Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг уйига келганида, у зотнинг болалари устларига чиқиб ўйнаётганини кўрди.

Бу унга ғалати туюлди. Шунда ҳазрати Умар: "Хўш, сен аҳлинг билан қандай муносабатдасан?" деб сўради.

У: "Мен уйда бўлсам ҳамма сукунатга чўмади", деди.

Умар розияллоҳу анҳу унга:
"Нари кет! Аҳли оиланг ва  фарзандларингга хайрихоҳ бўлмас экансан, Муҳаммад умматига қандай хайрихоҳлик қиласан?" дедилар.

"Мен боламни урмайман" китобида шундай сатрлар бор:
Қизиқишлари қабул қилинмаган бола ўз қизиқишларини катталарникига мослаштиради, қобилияти қабул қилинмаган бола онаси хоҳлаган мавзуларда кўзга кўринишни хоҳлайди.

Йиғлаши ва кулиши қабул қилинмаган бола ҳис-туйғуларидан узоқлашади...

Шундай қилиб, вақт ўтиши билан ўзлигини йўқотади. Роль ўйнашни ҳамда бошқалар каби ҳаракат қилишни бошлайди.

✅Сиз ўзингизни қандай ота-онаман деб ўйлайсиз... ⁉️

✅Фарзандингизнинг сиз ҳақингиздаги фикрларини билишни истайсизми...⁉️

@Harakatdagilar_2024 ижодий жамоасидан янги  лойиҳа

Тез кунда...

✅Дилдан суҳбатлашмоқчимисиз, биздан узоқлашманг...

🌐Telegram | ▶️@harakatdagilar' rel='nofollow'>Youtube

Показано 20 последних публикаций.