⚡️ Тошкентдаги иккита мактабда "Гепатит А" касаллиги аниқланди
Тошкент шаҳридаги 214- ҳамда 65-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларда вирусли "Гепатит А" касаллиги аниқланди. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолат юзасидан бу мактабларда эпидемиологик суриштирув ўтказилган.
🌐Каналга уланиш👇
https://t.me/haqiqat_yolida_uz

Суриштирув жароёнида ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари, мактаб биносида, синф хоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги, иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилганлиги, ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилинганлиги ҳамда қўл ювиш мосламалари ва оқава сув тизимининг соз ҳолатдалиги тўғрисида тўлиқ ўрганиш ишлари олиб борилди.
Текширув хулосасига кўра, мактабнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги аниқланиб, камчиликлар юзасидан мактаб раҳбариятига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, дейилади хабарди.
🌐Каналга уланиш👇
https://t.me/haqiqat_yolida_uz