Хоразм вилояти прокурори М.Ахмедов Янгибозор туманидаги камбағал оилаларнинг ҳаёти, масъул ташкилотларнинг улар билан ишлаш тартиби билан танишди.
Хусусан, туманнинг "Ҳ.Олимжон" маҳалласида яшаётган камбағал оилаларнинг уйларига борилиб, уларнинг ҳаётини янада яхшилаш, иш билан таъминлаш йўли билан даромадларини ошириш борасидаги ишларнинг натижадорлиги ўрганилди.
Камбағал оилалар билан ишлашда ижтимоий ходимлар ва ҳоким ёрдамчиларининг кундалик фаолияти билан танишилди.
Шунингдек, ҳар бир меҳнатга қодир оила аъзосини даромад келтирувчи иш билан банд қилишнинг зарурлиги тўғрисида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐Каналга уланиш👇
https://t.me/haqiqat_yolida_uz📝мурожаат учун:👇
@haqiqat_yolida_bot🎥YоuTube : 👇
https://youtube.com/c/haqiqatyolidauz