Муҳим сана
🌐20 декабр - Халқаро инсонлар бирдамлиги куни
International Human Solidarity Day
20 декабр БМТ ташаббуси билан Халқаро инсонлар бирдамлиги куни нишонланади. Бу сана Бош Ассамблеясининг 2005 йил 22 декабрдаги резолюцияси билан эълон қилинган .
Бош Ассамблея ўз резолюциясида ХХI асрда халқаро муносабатларни асос қилиб олиши керак бўлган асосий ва умуминсоний қадриятлардан бири ҳамжиҳатлик эканлигини таъкидлайди.
Ҳамжиҳатлик - умумий манфаатлар ва умумий гуруҳ мақсадларига эришиш заруриятига асосланган ижтимоий гуруҳ аъзоларининг эътиқодлари ва ҳаракатларининг бирлиги, ўзаро ёрдами ва умумий жавобгарлигидир. Шунингдек, қашшоқлик ва зулмдан азият чекаётган инсонлар билан бирдамлик БМТ ташкил топганидан бери унинг асосий тамойилларидан бири бўлиб келган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 2020 йил, 23 сентябрида Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида сўзлаган нутқида БМТ Бош Ассамблеясининг яқинлашиб келаётган сессиясида қашшоқликка қарши кураш мавзусини асосий мавзулардан бири сифатида белгилаш ва ушбу муаммога бағишланган глобал саммит ташкил қилишни таклиф қилган эди.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti