Фильтр публикаций


Муҳим саналар

🔰9 апрел - давлат арбоби, саркарда Амир Темур таваллуд топган кун

Амир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди.

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт


Тарихий сиймолар

🔰Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 689 йил тўлди
#tadbr

📜Амир Темур — буюк давлат асосчиси. У Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солган.
Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
Бундан ташқари Амир Темур давлатига Кичик Осиё, Сурия, Миср ва шимоли-ғарбда Қуйи Волга, Дон буйлари; шимоли-шарқда Балхаш кўли ва Или дарёсигача; жануби-шарқда эса Шимолий Ҳиндистонгача булган мамлакатлар буйсундирилди.


Алишер Навоийга Амир Темурнинг илм ва маънавият аҳлига кўрсатган ғамхўрлиги ҳақида шундай деганди: «Агар Темур қаерда фан, маданият ва санъат аҳлини учратса, уларни ўз ҳомийлигига олар, уларга иззат-икром кўрсатар, уларнинг тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зотлардан ўз олий мажлисида надим (маслаҳатчи) сифатида ва бошқа лавозимларда фойдаланарди». Амир Темур даврида савдо ва ҳунармандчилик ғоятда ривожланган. Янги бозорлар, савдо расталари барпо қилинган.

Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У давлат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир масалани ҳал этишда, шу соҳанинг билимдонлари ва уламолари билан маслаҳатлашарди. Одатда у тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намояндалари, шунингдек илоҳиёт ва дин соҳасидаги машҳур уламолар билан суҳбатлар ўтказарди.

▫️Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ўз мавқесига ўрнаша бошлади.
Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар даври музейи барпо этилди. (1996), Халқаро Амир Темур жамғармаси ташкил қилинди (1995). Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЮНЕСКО раҳбарлигида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди (1996)
.

манба: ziyouz.uz
@grandtalim
@yangiasruniversiteti


Репост из: GRAND TA'LIM MAKTABI
⚡️ IV chorak darslari boshlandi!
Bugundan boshlab, maktabimiz sinfxonalari yana bilimga chanqoq ovozlar, o‘quvchilarning qiziqarli savollari va yangi maqsadlar bilan to‘ldi.

📚 Har bir chorak — yangi marralar sari tashlangan qadam. IV chorakda bizni yangi cho‘qqilar va yanada yuqori natijalar kutmoqda. Oldimizda esa bilimlarimizni yanada sayqallab, yutuqlarga erishish uchun yangi imkoniyatlar turibdi.


🔰 Barcha o‘quvchilarimizga kuch-g‘ayrat, ilhom va sabr tilaymiz! Yangi bilimlar sari qatʼiyat bilan harakat qiling!

📞 Aloqa: 99-905-29-92
✍️ Telegram:
@Grandmaktabi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Юртимизда баҳор

🎊Варрак сайли

GRAND TA'LIMнинг Чилонзор, Олмазор, Назарбек ва Зангиота филиалларидан ўқитувчи, ота-оналар ва тингловчиларнинг Сўқоқдаги мароқли саёҳатлари лавҳалари

👦 BOLAJON | ✳️ MARKAZ | 🏫 MAKTAB | 😊 UNIVERSITET


👦 BOLAJON | ✳️ MARKAZ | 🏫 MAKTAB | 😊 UNIVERSITET




Юртимизда баҳор

🎊Тоғ бағрида ўтган мароқли варрак сайли

GRAND TA'LIMнинг Чилонзор, Олмазор, Назарбек ва Зангиота филиалларидан ўқитувчи, ота-оналар ва тингловчилар Сўқоққа саёҳатга боришди

Бугун 3 апрел куни устозлар, ота-оналар ва муассаса тингловчиларидан иборат жамоа автобусларда Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ адирликларрига варрак сайлига йўл олишди. Саёҳатчилар тоғ бағрида баҳорий табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлишди, дам олишди, варраклар учириб, қизиқарли ўйинлар ўйнашди.

👦 BOLAJON | ✳️ MARKAZ | 🏫 MAKTAB | 😊 UNIVERSITET


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Евроиттифоқ етакчилари Президентимиз ҳамроҳлигида Самарқанддаги "Боқий шаҳар" мажмуаси билан танишдилар.

Лидеры ЕС в сопровождении Президента нашей страны ознакомились с комплексом "Вечный город" в Самарканде.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тил билиш афзалликдир

🔖GRAND TA'LIM: Келинг, инглиз тилини ўрганамиз!
#ingliztili

Инглиз тилини нега ўрганмоқчисиз?

Агар мақсадингиз- хорижда, жаҳон талабидаги юксак, сифатли илм олиш ва олий маълумотли бўлиш бўлса, инглиз тилисиз ишингиз битиши қийинроқ кечади. Чунки, дунёнинг кўплаб нуфузли илм даргоҳларида таълим қисман ёки тўлалигича инглиз тилида олиб борилади.


GRAND TA'LIMнинг барча филилларида инглиз тили гуруҳлари мавжуд.

Қабул: @grandtalim_bot
Филиаллар: www.grandtalim.uz/manzillar
☎️ 71 200 2992
Қисқа рақам: 1321

Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт


Китоб- энг яхши ҳамроҳ

📚2 апрел - Халқаро болалар китоби куни
International Children's Book Day
#tadbir

Жажжи боланинг ҳаётида китобчаларнинг аҳамияти қай даража эканини баҳолаш қийин. Айниқса эртак китоблар, уларнинг муқовалари, чиройли суратлари, севимли отамиз ёки меҳрибон онамизнинг ёқимли, майин овози билан ўқилган ушбу китоблар ҳар биримизнинг ёдимизда бир умрга ширин ва ёқимли хотиралар ила қолгани, болалигимизнинг маълум бир қисмига айлангани шубҳасиздир.

Ушбу кун 1967 йилда Халқаро болалар китоби бўйича кенгаш- IBBY томонидан таъсис этилган. Байрам санаси сифатида эса 2-апрел 1805 йилда туғилган даниялик машҳур болалар ёзувчиси Ханс Кристиан Андерсеннинг таваллуд санаси асос қилинган.
Бугунги кунда компьютер технологиялари жуда жадаллик билан ривожланиб, электрон адабиёт барча соҳани қамраган бўлсада, ҳар қайси энг замонавий боланинг ҳам маънан ривожланиши, интеллектуал ўсиши, шахс сифатида шаклланишида китобнинг ўрнини ҳеч нарса босолмаслиги аён ҳақиқат.
Баҳор ойининг иккинчи ойида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан жаҳонда кўплаб янги болалар адабиёти нашрларини чоп этилиши, йирик китоб ярмаркаларини ўтказилиши ҳам анъана тусига кирган.

📗 Шу нарса ҳам аниқки, китоб бизга болаликнинг илк дамларидаёқ ошно бўлган, янги оламларни кашф этиб, ҳаёлот оламига шўнғитган, биз билан бирга яшаган дўстимиздир.
Китоб- бизга болалигимизданоқ бошқаларга қайғуришни, яқинларимизгаа нисбатан меҳрли бўлишни ва инсонларни яхши кўришни таълим берган устоздир.


👦 BOLAJON | ✳️ MARKAZ | 🏫 MAKTAB | 😊 UNIVERSITET


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Табрик

🔰Ийдул Фитр - Рамазон Ҳайити табриги

Ассалому алайкум азиз юртдошлар!

   Сизларни Рамазон ҳайити билан ўзим, оила аъзоларим ва муассаса жамоаси номидан чин қалбимдан табриклайман.  Рамазон ойи қадимдан юртимизда эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида барчамизнинг қалбимизда алоҳида ўрин эгаллайди.
   Чунки бағрикенглик, меҳр-мурувват, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, каби ибратли фазилатларни шакллантиришда табаррук Рамазон ойининг таъсири беқиёс.

  Мана, бир ой давомида юртимиз мўмин мусулмонлари қаторида  хушнудлик билан Аллоҳ таоло фарз қилган, беҳисоб ажру савоблар, яхшиликлар ваъда этган Рамазон ойи рўзаларини савоб умидила тутдик. Масжидларимизда таровеҳ ва хатми Қуръонларда соме бўлиш, Қадр кечаларида гўзал дуоларга қўл очишдек саодатли фурсатларга эришдик.  Ўтган ҳар лаҳзаси саодат бўлган кунларнинг якуни ўлароқ, Рамазон ҳайити шодиёнасига етиб келдик! 

   Ватанимиз Ўзбекистон бунданда гуллаб яшнасин, байрамлар, тўйу тантаналар кўп бўлсин!  Бутун дунёда тинчлик бўлсин!

Сизларни Ийдул Фитр билан яна бир карра муборакбод этиб, барчангизга тинчлик-осойишталик, файзу барака ва фаровон ҳаёт тилайман.

Самимий эҳтиром билан Музаффар Саттиев,
GRAND TA'LIM НТМ, YANGI ASR UNIVERSITETI ва GRAND TA'LIM мактаби таъсисчиси.


▫️@yangiasruniversiteti ▫️ @grandtalim ▫️@grandmaktabi



Показано 12 последних публикаций.