Адвокат Қосимов: Прокуратура жамғарма эмас!
Конституциямизнинг 143-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.
Прокуратура ўз вазифаларини объектив бажариши учун кўриб чиқилаётган масалаларда прокуратуранинг қандайдир манфаатдорлиги бўлмаслиги керак. Агар кўрилаётган масалада прокуратура органларининг манфаатдорлиги бўлса, ҳохлайсизми йўқми, прокурорлар ҳам масалани ўз манфаатларига мос тарзда ҳал қилишга ҳаракат қилишади.
Ҳозирда прокуратура органларининг манфаатдорлиги бор масалалардан бири айбланувчилардан ундирилаётган зарар суммаларини прокуратуранинг махсус ҳисоб рақамларига тўланиши ва бу пул маблағларини банкка депозитга қўйиб, улар ҳисобидан прокуратура органларининг фоиз олишидир.
Шунинг учунми, кўп ҳолларда суд ҳукми билан прокуратура ҳисоб рақамига тўланган зарар суммаси нотўғри ундирилгани аниқланиб, тўловчиларга қайтарилиши белгиланганда, пуллар ўз вақтида қайтарилмайди, прокуратуранинг битта ходими давлат ижрочисига суд ҳукми ноқонуний дейди, бўлди. МИБ ҳеч нарса қилолмайди, қонуний кучга кирган суд ҳукми прокурорнинг оғзаки гапи билан ижросиз тураверади. Чунки бу пулларнинг кўпроқ вақт прокуратура ҳисобида туришидан прокуратуранинг ўзи манфаатдор.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми ўз вақтида ижро қилинишини эса шу прокуратуранинг ўзи назорат қилади. Бундай ҳолларда қонуний кучга кирган суд ҳукми ижро қилинишига тўсқинлик қилган прокурорга ҳеч ким чора кўрмайди, чунки манфаатдор ҳуқуқбузар ва манфаатдор назоратчи битта орган.
Аслида қонунчиликда суд ҳукми билан прокуратура депозитидаги пул маблағлари кимгадир тўланишида ёки қайтарилишида прокуратуранинг розилиги олиниши ҳам шарт эмас.
Бундай ҳолатларга барҳам бериш учун айбланувчилардан ундириладиган зарар суммаларидан прокуратура органларининг фойдаланиши, яъни манфаатдор бўлишига чек қўйилиши керак. Чунки прокуратура пул маблағларини депозитга қўйиб фойда оладиган жамғарма ёки тижорат ташкилоти эмас.
Advokat Xayrulla Qosimov
@generalissimo_marshal