Сўнгги вақтларда ҲМҚО ходимларининг, айниқса прокуратура ва ИИО ходимларининг ишни ташлаб, адвокатурага ўтиб кетаётганлиги кишини жиддий ўйга толдиради.
Хизматни ташлаб, адвокатурага ўтиб кетаётганларнинг кўпчилик қисмини соҳада етарлича билим ва кўникмага, тажрибага эга бўлган, аксарияти тизимда 5 йилдан 10 йилгача ишлаган юристлар ташкил этаётгани эса ачинарли ҳолдир.
Энди бунинг сабабларига тўхталамиз.
Биринчи ва энг муҳим сабаб прокуратура ва ИИОда ойлик маошнинг сезиларли даражада камлиги, хусусий сектор ўртасида жиддий номутаносиблик мавжудлиги. Тўғри, айримлар 6-10 млн сўм ойлик кам эмаску деб ўйлаши мумкин. Лекин билимли, маълум тажрибага эга, ўзини ҳурмат қилган ҳуқуқшунос учун бу сумма кўп эмас.
Иккинчи сабаб эса иш вақтининг тартибга солинмаганлиги, меҳнат қонунчилигига деярли амал қилинмаслиги, шунингдек, юкламанинг ҳаддан зиёд кўплиги, эрталаб соат 8:30 дан кеч соат 23:00-24:00 гача хизматда бўлиш, бошқа соҳаларнинг хизмат вазифалари ҳам юклатилганлиги, арзимаган сабаблар билан интизомий жазога тортилиш, оиласига вақт ажрата олмаслик, тизимдаги ноҳақликлар ва ҳоказолар.
Бу каби ҲМҚОдан ишини ташлаб, адвокатурага ўтиб кетиш тизимли рўй бермоқда ва бу келгуси 3-4 йилда ҲМҚОда жиддий кадрлар етишмовчилигини келтириб чиқаради.
Шунингдек, тизимдан малакали, тажрибали ҳуқуқшунослар чиқиб кетиши фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари лозим даражада ҳимоя қилинмаслигига, бу эса фуқароларда ҲМҚО тизимига ўзи шундоқ ҳам камайиб бораётган ишончсизлик кайфиятини янада ортишига сабаб бўлади.
Бу каби ҳолатларни олдини олиш учун ҳамда тизим жозибадорлигини сақлаб қолиш учун Прокуратура ва ИИВ раҳбариятидан тез орада ходимларнинг ойлик маошини ошириш ва иш вақтини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини кутиб қоламиз.
Зеро, айни пайтда прокуратура ва ИИОда хизмат олиб бораётган кўпчилик юристлар яқин орада тизимда ижобий ўзгаришлар рўй бермаса, ишдан бўшаб, адвокатурага ўтиб кетишни мўлжаллаб юрибди. Бу эса ҲМҚО тизимига жиддий зарба бўлади ва буни ўнглаш учун йиллар керак бўлади.
𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀