GENERALISSIMUS


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Каналимизга қўшилиб, бизга ишонч билдираётган садоқатли обуначиларимизнинг умри узоқ бўлсин, оиласида ҳеч қачон касаллик бўлмасин!
Generalissimus 👍

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


✔️ 27-oktyabr kuni bo‘ladigan saylovlarda qaysi partiyaga ovoz bermoqchisiz?
Опрос
  •   🔵 O‘zLiDeP
  •   ⚪️ Milliy tiklanish
  •   🟢 Ekopartiya
  •   🟣 XDP
  •   🔴 Adolat
  •   👥 Partiyaning farqi yo‘q, nomzodga qarayman
34 голосов


МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎРИҚЛАШ ХОДИМЛАРИ 1 МЛРД СЎМЛИК ДАВЛАТ МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШДИ


Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг гидроузели Сурхон Шеробод ирригация бошқармасига қарашли. Тўпаланг гидроузели тоифаланган объект бўлгани сабабли Сурхондарё Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қўриқланади.


2024 йил январида қўриқлаш бошқармаси ходимлари, гидроузел бошлиғи ва бошқарма бошлиғи жиноий тил бириктириб, тоифаланган объектнинг захирадаги металл дарвозаларини сотиб юборган.


Бу бўйича Сариосиё туман прокуратураси жиноятнинг изига тушди. Жиноятда Сурхондарё Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этгани учун иш ёпди-ёпди қилинди. Тўпаланг гидроузел бошлиғига арзимаган 4 млн сўмлик маъмумий жазо қўлланилди.


Сариосиё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Ибрагимов ишни оширмаслик учун катта миқдорда пора олди.

Оғирлиги 50 тоннадан ортиқ йирик ўлчамдаги дарвозалар талон-тарож қилиниб, Республика бюджетига 1 млрд сўм зарар етказилса-да, бунга мутассадилар кўз юмиб кетаверса, Янги Ўзбекистон прокурорларидан яна нима кутиш керак?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


"Ҳоким болам, сенга кўз тегмасин, дейман"

Ҳокимлар томонидан охирги 8 йил давомида ўзи ва яқинлари номига олинган мол-мулклари манбаси сўралса, нима деб жавоб бериши мени жуда қизиқтиради.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


🇺🇸 АҚШ ОАВ суиқасд иштирокчиси 58 ёшли Раян Уэсли Раут эканини хабар қилмоқда. У демократик партияни қўллайди.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


🇺🇸 Трампга яна бир бор суиқасд уюштирилди — конгрессмен Тейлор-Грин

"АҚШ Махфий хизмати Доналд Трамп Уест-Палм-Бичдаги гольф клубидан чиқиб кетаётган пайтда унинг ёнида содир бўлган отишмага жавоб қайтарди", деб ёзади New York Post.

Трампнинг сайловолди штаби унинг яқинида ўқ узилганини, сиёсатчининг ўзи ҳозирда хавфсизликда эканлигини маълум қилди.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


📊 Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган Германия фуқаролари неча нафарни ташкил этган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида 18,4 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,3 минг нафарга ёки 30,9 % га ошган.

✅ 2024 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Германия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

дам олиш – 15 303 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 2 189 нафар;

хизмат юзасидан – 846 нафар;

тижорат – 44 нафар;

ўқиш – 20 нафар;

даволаниш – 7 нафар.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор #Таъзия

⚡️«Жанозамни булбул ўқисин» шеъри муаллифи вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15-сентябр куни 72 ёшида вафот этди.

Марҳума бугун соат 12:20  да Дўрмон ижод уйи 19-дала ҳовлидан чиқарилади. Жаноза намози пешин вақтида Дўрмон масжидида ўқилади.


𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ Maktablarda Huquq sinflari tashkil qilinadi.

📊 Batafsil videorolikda.


𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


#расман #тарқатинг

‼️1 октябрдан  ЖАРИМАЛАР ОШАДИ! Ҳайдовчилар қанча жаримага тортилади (сўмда):

➖ Тақилмаган камар: 187 500;
➖ Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
➖ Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
➖ Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
➖ Қизилда ўтиш: 750 000;
➖ Ноқонуний парковка: 750 000
➖ Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
➖ Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
➖ Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
➖ Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
➖ Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
➖ Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
➖ Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз!

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


💥Бугун 14-сентябр — Анчадан бери кўришмаган дўстларни йўқлаш куни экан

Ушбу кундан фойдаланган ҳолда, узоқ вақтдан бери кўриша олмаган дўстларингиз билан кўришинг. Уларнинг кўнгилларини олишга ҳаракат қилинг!

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Дубайда ўзбекистонлик миллионерларнинг қанча уйи бор?

Европа Иттифоқи экспертлари АҚШ маълумотларига асосланиб, Дубайда қиймати миллиард доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлган Марказий Осиёдан келган муҳожирларни аниқлади:

🇰🇿 Қозоғистон: 1500 дан ортиқ фуқаролар 2700 та уйга эга;
🇺🇿 Ўзбекистон: 470 нафар фуқаронинг 780 та уйи бор;
🇹🇲 Туркманистон: 220 фуқаронинг 360 та уйи бор;
🇹🇯 Тожикистон: 110 фуқаронинг 340 та уйи бор;
🇰🇬 Қирғизистон: 110 фуқаронинг 240 та уйи бор.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан катта партиядаги наркотик моддалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар мусодара қилинди

Товар эгаларини узоқ муддатли қамоқ кутмоқда. Огоҳ бўлинг, одамлар, огоҳ бўлинг! ("Бир жиноят изидан"ни кўп кўрворганмизда😄)

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сирдарёда таксида ноқонуний никоҳ ўқиётган сохта домла қўлга олинди.

У машинада кетаётганда бир қизни эркакка иккинчи хотинлик учун никоҳлаб қўйган ва бунинг учун 200 доллар олган.

Ҳолат юзасидан сохта муллага нисбатан маъмурий иш очилди ва у 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Онасини эмсин, Сузиш федерацияси дегани бор экан. Билмай юрган эканман...

Мансабдорлари 2 млрд сўмни еб юборишибди. Баъзида ўйлаб қоламан-да, ҳар битта спорт турига алоҳида федерация қилиш керакми?! Агар у нодавлат ташкилоти бўлса, хўп-хўп. Лекин ҳаммаси халқнинг пулидан ойлик олади. Яна камига миллиардлаб пулни талон-тарож қилади. Ҳамма спорт турларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Спорт вазирлигининг ўзи етмайдими?

Яхшиси, битта Чичиш федерациясини ҳам очиб қўяйлик. Охирги пайтларда шу ишга ҳам талабгорлар ортиб боряпти...

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Пахтакор" метро бекати айни дамда. Одааам! Йўловчилар кечки тиғиз вақтда поездлар интервали 10 дақиқадан ҳам ошиб кетаётганидан норози.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Сўнгги вақтларда ҲМҚО ходимларининг, айниқса прокуратура ва ИИО ходимларининг ишни ташлаб, адвокатурага ўтиб кетаётганлиги кишини жиддий ўйга толдиради.

Хизматни ташлаб, адвокатурага ўтиб кетаётганларнинг кўпчилик қисмини соҳада етарлича билим ва кўникмага, тажрибага эга бўлган, аксарияти тизимда 5 йилдан 10 йилгача ишлаган  юристлар ташкил этаётгани эса ачинарли ҳолдир.

Энди бунинг сабабларига тўхталамиз.
Биринчи ва энг муҳим сабаб прокуратура ва ИИОда ойлик маошнинг сезиларли даражада камлиги, хусусий сектор ўртасида жиддий номутаносиблик мавжудлиги. Тўғри, айримлар 6-10 млн сўм ойлик кам эмаску деб ўйлаши мумкин. Лекин билимли, маълум тажрибага эга, ўзини ҳурмат қилган ҳуқуқшунос учун бу сумма кўп эмас.

Иккинчи сабаб эса иш вақтининг тартибга солинмаганлиги, меҳнат қонунчилигига деярли амал қилинмаслиги, шунингдек, юкламанинг ҳаддан зиёд кўплиги, эрталаб соат 8:30 дан кеч соат 23:00-24:00 гача хизматда бўлиш, бошқа соҳаларнинг хизмат вазифалари ҳам юклатилганлиги, арзимаган сабаблар билан интизомий жазога тортилиш, оиласига вақт ажрата олмаслик, тизимдаги ноҳақликлар ва ҳоказолар.

Бу каби ҲМҚОдан ишини ташлаб, адвокатурага ўтиб кетиш тизимли рўй бермоқда ва бу келгуси 3-4 йилда ҲМҚОда жиддий кадрлар етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Шунингдек, тизимдан малакали, тажрибали ҳуқуқшунослар чиқиб кетиши фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари лозим даражада ҳимоя қилинмаслигига, бу эса фуқароларда ҲМҚО тизимига ўзи шундоқ ҳам камайиб бораётган ишончсизлик кайфиятини янада ортишига сабаб бўлади.

Бу каби ҳолатларни олдини олиш учун ҳамда тизим жозибадорлигини сақлаб қолиш учун Прокуратура ва ИИВ раҳбариятидан тез орада ходимларнинг ойлик маошини ошириш ва иш вақтини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини кутиб қоламиз.

Зеро, айни пайтда прокуратура ва ИИОда хизмат олиб бораётган кўпчилик юристлар яқин орада тизимда ижобий  ўзгаришлар рўй бермаса, ишдан бўшаб, адвокатурага ўтиб кетишни мўлжаллаб юрибди. Бу эса ҲМҚО тизимига жиддий зарба бўлади ва буни ўнглаш учун йиллар керак бўлади.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Эртага 12 сентябрь эрталаб 9:00 да АНДИЖОНДАГИ ҚОРАСУВ пости очилади!

Андижондаги Қирғизистон билан 14 йил аввал ёпилиб кетган чегара пости эртага Президентимиз ташаббуси билан очилмоқда.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«УКАМ БЎЛАДИ!»

Синовларга бойдир бу дунё,
Бир кун келиб сабрим тўлади.
Кетар бўлсам Раббим қошига,
Эслагувчи укам бўлади!

Дуолар-ла, қўллайман уни,
ИншаАллоҳ, бахти кулади.
Бирдан изсиз ғойиб бўлсам ҳам,
Излагувчим укам бўлади!

Чидай-чидай тўкилиб бўлдим,
Дилда не бор Аллоҳ билади.
Бутун дунё унутар бироқ,
Соғингувчим укам бўлади.

Гоҳо ота, оғамдек бўлиб,
Баъзан койиб, баъзан қўллади.
Фарзандимдек бағрим тўлдирган,
Шу эркатой укам бўлади!

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


❗️Ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади

🗓 Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан:

➖ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан, олдиндан мавжуд ва янгидан ажратиладиган ер участкалари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади;

➖ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторига мувофиқ асосий, шартли равишда рухсат берилган ва ёрдамчи турларда белгиланади;

шартли рухсат этилган фойдаланиш тури учун рухсатнома олишга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ижтимоий ва инфратузилма объектларига қўшимча юкламани компенсация қилиш шарти билан йўл қўйилади;

❕ бунда ушбу тўловлар Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент доирасида киритилган қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун ундириладиган тўловлар шаклида олинади;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаш ва ўзгартириш масалаларида ваколатли органлар ҳисобланади.

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀


7096177.pdf
6.3Мб
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони, 06.09.2024

𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀

Показано 20 последних публикаций.