𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ushbu kanal Oʻzbekiston xalqi uchun xizmat qilayotgan davlat xodimlari uchun ochildi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Oʻq otish sporti federatsiyasi raisi lavozimiga mudofaa vaziri general-mayor Shuxrat Xalmuxamedov saylandi.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


💥Ва ниҳоят, ҳокимиятда ойлик ошадиган бўлди.

Ҳокимият ходимларига жунатиб қўйинглар.

ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli qaroriga muvofiq Karimov Avazjon Qudratillayevich Sport vaziri o‘rinbosari lavozimiga tayinlandi

Tayinlovga qadar A.Karimov Sport vazirining maslahatchisi lavozimida faoliyat yuritgan.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


#Биласизми❓

▪️2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш, 100 та мақсаддан ташкил топган.

I. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш.

II. Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш.

III. Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш.

IV. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш

V. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш.

VI. Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш.

VII. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


#пора_олманг

🎆Паркент тумани ҳокимининг 2 нафар ўринбосари 60 минг доллар олгани учун қамалди. Бири 10 йилга, бири 6 йилга.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Орамизда об-ҳаво шароитидан қатъий назар вазифасини сидқидилдан бажараётган мутахассислар жуда кўпчиликни ташкил этади

Улар учун халқнинг тинчлиги, фаровон яшаши жуда катта аҳамият касб этади. Энг муҳим мақсади — вақтидан кечикмаслик. Улар учун ҳар бир кун, ҳар лаҳза курашдан иборат. Баъзида ўз ширин жонини ҳам хатарга қўйишга тайёр инсонлар улар...

Ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳаракати, ҳар бир олдинга қўйган қадами – халқимиз учун имконият ва фаровонлик белгисидир!

Ушбу ролик улар ҳақида...

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Сизларга ходим керакми ёки қул!?

Биздаги раҳбарлар наздида ёмон ходим белгилари:

• ҳаққини талаб қилади;
• савол беради;
• ҳақоратга жим қараб турмайди;
• касал бўлса, даволанади;
• ярим кечгача ишламайди ва ҳоказо...

Энди яхши ходим белгилари:
• ҳаққини талаб қилмайди;
• урса ҳам, сўкса ҳам индамайди;
• ярим кечгача ишлайди;
• касал бўлса ҳам, ишлайверади;
• меҳнат таътилига чиқмайди ва ҳоказо...

Ҳа, бугун биз мана шундай бузуқ меъзонлар билан иш юритяпмиз. Бир сўз билан раҳбарларга эркин фикрловчи ходим эмас, қул керак.

Аслида ходимнинг яхши ёки ёмонлиги ҳалоллиги ва билими билан ўлчаниши керак. Лекин, бизда бу энг охирги қаторларда туради. Сиз ҳар қанча билимли, ҳалол ходим бўлинг, агар ҳаққингизни талаб қилсангиз, сиздан ёмони йўқ...

Балки, давлатнинг кадрлар сиёсатини ислоҳ қилиш пайти келгандир...

VafoMumin - холис фикр минбари

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Барча матбуот котибларининг мавқеи туширилмоқда

Ўз навбатида ойлик маошлари ҳам пасайтирилади.

Маълумки, матбуот котибларининг мавқеи раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилган эди, эндиликда эса улар департамент раҳбари, бўлим бошлиғи, котибият мудири, гуруҳ раҳбари даражасига туширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 йилдаги ПҚ-4366-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилган эди.

Эндиликда эса ушбу мақом ўзгартирилмоқда. Яъни бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларида департамент бошлиғига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида котибият мудирига ҳамда туман (шаҳар)ҳокимликлари тузилмаларида гуруҳ раҳбарига тенглаштирилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида келтирилган.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ раиси этиб битта ҳудуд прокурори тайинланиши кутилмоқда, кимлиги бизга маълум.

У прокурорни ўрнига ким қўйилиши ҳам.

Аллоҳ барчамизнинг омадимизни берсин!

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


General Akmalxuja Yusupovich Mavlonov
Lavozimi: Bojxona qo'mitasi raisi.

Tug'ilgan: 1975-yil, Namangan.

2002-yilda Toshkent davlat yuridik institutini tamomlagan.

Prokuratura organlaridagi ish faoliyatini 2002-yilda Namangan viloyati, Davlatobod tuman prokuraturasida boshlab, Namangan viloyati prokuraturasi organlarida turli lavozimlarda,
2006-yildan Bosh prokuratura boshqarma prokurori, katta prokurori, Marg‘ilon shahar prokurori, Sirdaryo viloyati prokurorining birinchi o‘rinbosari, Xorazm viloyati prokurori lavozimlarida faoliyat yuritgan.

2018-yil fevral oyidan Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshlig‘i lavozimida ishlagan. O‘sha yili avgust oyida bosh prokuror o‘rinbosari etib tayinlangan.

2019-yil iyulidan 2020-yil oktabriga qadar Namangan viloyati prokurori lavozimida ishlagan.
2020-yilning oktabridan hozirga qadar bosh prokuror o‘rinbosari lavozimida ishlab kelayotgandi.
2021-yil 18-noyabrdan Oʻzbekiston davlat bojxona qoʻmitasi raisi, o'shanda bojxona xizmati general-mayori unvoni berilgan.
2024-yil 25-avgustda Doʻstlik ordeni bilan mukofotlangan
Telefon raqam: +998555027600


O'rta maxsuslardan kimlar Ichki ishlarga ishga kira oladi?

♦️ IIV Akademik litsey bitiruvchilari.

♦️ Profilaktika inspektori yordamchisi.

♦️Tibbiyot bo'limmalariga ishga kirayotgan mutaxassislar.

♦️ IIV maxsus bo'linmalariga nomzodlar ( ayrim hollarda, lekin qo'shimcha talablar bo'lishi mumkin ).

✅ O'rta maxsuslar keyinchalik IIV akademiyasi sirtqi ta'limda o'qib, ofitserlar tarkibiga o'tishi mumkin.

👮‍♂ Ishga kirishda albatta harbiy guvohnoma bo'lishi shart.

❌ Izoh. Bu tanlov emas! ( shunchaki maʼlumot sifatida qabul qilasiz degan umiddaman. ) Ya'ni ertaga darrov IIB bo'limiga borib O'rta maxsus ishga olyaptikan deb borib olmang!!!.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


#иқтибос

"Агар сиз фарзандингизга данғиллама уй қуриб берсангиз - вақти соати келиб, у эскириши мумкин.

Агар энг зўр машина олиб берсангиз - уям тез орада эскириши мумкин. Агар унга моддий бойлик, пул қолдирсангиз - уям бир кун сарф бўлиб тугаши мумкин.
Аммо дунёда ҳеч қачон эскирмайдиган,  йўқолмайдиган бебаҳо бир бойлик борки, у ҳам бўлса фарзандингизга берган билим ва ҳунардир. Лекин билим ва маърифатни қаердан, нимадан олиш мумкин? Аввало, китоб деган хазинадан".

Шавкат Мирзиёев

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Давлат ташкилотларида янги йил корпоратив кечаларини ўтказиш тақиқланди

Давлат муассасалари ва давлат органларида жорий йилда Янги йил байрами муносабати билан бюджет ва бошқа маблағлар ҳисобидан корпоратив тадбирлар ўтказиш тақиқланади.

Ишхона группасига жўнатиб қўйинг!


𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


❗️Rasman: Mustafoyev Ulug‘bek Mavlonovich Jizzax viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi etib tayinlandi.

U bunga qadar "Hududiy elektr tarmoqlari" aksiyadorlik jamiyati boshqaruvi raisi edi.

Viloyatni bunga qadar boshqarib kelgan Soliyev Ergash Alibekovich boshqa ishga o‘tishi munosabati bilan lavozimidan ozod etildi.

Bu haqda Prezidentning tegishli farmonlari qabul qilindi.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Abat Fayzullayev O‘zbekistonning 🇨🇾Kiprdagi birinchi elchisi etib tayinlandi.

U bir vaqtning o‘zida mamlakatimizning 🇮🇹 Italiyadagi elchisi ham hisoblanadi.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

➖ Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

➖ "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


#Тезкор

Энергетика вазирлиги томонидан электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ саволлар юзасидан мурожаат манзиллари рўйхати эълон қилинган.

1. Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари
-  (71) 231-16-61 (ички рақам 7025)

2. Энергетика вазирининг  ўринбосари
-  (71) 231-16-61 (ички рақам 7067)

3.Энергетика вазирининг  ўринбосари
-  (71) 231-16-61 (ички рақам 7027)

Ишонч телефони -
71-231-81-18
Call марказ
- 1154 (электр энергияси бўйича)
- 1104 (газ таъминоти бўйича)

Айтганча, Энергетика вазири нинг хизмат телефон рақами: +998 71 231-81-18

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Vazir: Mirzamahmudov Joʻrabek Tursunpoʻlatovich

Lavozimi: Energetika vaziri
Tug'ilgan: 1979-yil 23-oktyabr. Namangan viloyati, Uychi tumani.

1997—1999 — Toshkent kimyo-texnologiyalari instituti talabasi.

1999—2001 — „Umid“ fondi yoʻllanmasi boʻyicha AQShning Alabama universiteti talabasi.

2002—2003 — Buxoro neftni qayta ishlash zavodi muhandisi.

2003—2006 — „Oʻzlitineftgaz“ OAJ neft va gazni qayta ishlash texnologik-kompleksi boʻlimida muhandis, neft va gazni qayta ishlash va transportni gazga tayyorlash boʻlimi ilmiy-texnik kompleksi muhandisi, kichik ilmiy xodim, TEO va istiqbolli loyihalash boʻlimi 1-toifali muhandisi, yetakchi muhandisi.

2006—2012 — „Oʻzbekneftgaz“ milliy xolding kompaniyasi tashqi iqtisodiy aloqalar va investitsiyalarni jalb qilish boshqarmasi bosh mutaxassisi, boshqarma boshligʻi oʻrinbosari, investitsiyalar dasturi va resurslarni prognozlashtirish bosh boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari — „Neftegazinvest“ korxonasi direktori.

2012—2014 — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va sanoat vazirining oʻrinbosari.

2014—2017 — „Oʻzkimyosanoat“ davlat kompaniyasi boshqaruvi raisining oʻrinbosari, istiqbolli rivojlanish va investitsiyalar boʻyicha boshqaruv raisining oʻrinbosari.

2017—2018 — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Geologiya, yoqilgʻi-energetika kompleksi, kimyo, neft-kimyo va metallurgiya sanoati masalalari axborot tahlil departamenti mudiri

2018—2019 — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi „Oʻzatom“ agentligi bosh direktori.

2019—2022 — Oʻzbekiston Respublikasi Eneretika vazirining birinchi oʻrinbosari — „Oʻzatom“ agentligi bosh direktori.

2022-yildan — O‘zbekiston Respublikasi Energetika vaziri.

Манба: 𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️“Насиб бўлса, келаси йил 1-апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”Вазир

Сенат ялпи мажлисида “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни муҳокама қилинди. Қонун юзасидан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

𝘿𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙭𝙤𝙙𝙞𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞

Показано 20 последних публикаций.