#маънавият_маданият_матбуот
Маънавият бозорга чиқарилмайди
– Ўзбек халқи тарихида бир неча бор маданий кўтарилиш бўлган. Ҳеч шубҳасиз, ўтган асрнинг 60-йилларида халқимизнинг миллийлиги барқ уриб гуллади. Улар биз бугун эриша олмаётган миллийлик даражасига ҳам чиқа олган. Биз номини тилга олганимиз Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов кўзга кўринган байроқдорлар эди. Уларнинг атрофида турли соҳа кишиларидан иборат жуда катта зиёлилар гуруҳи бор эди. Улар тинимсиз китоб ўқирди. Умуман бутун халқ китобхон эди.
«Фан ва турмуш» деган журнал ўша пайтда ўзбек халқининг ўқитувчисига айланган эди. Кейинроқ «Гулистон» журнали чоп этила бошлади. Ёки «Тошкент оқшоми» газетаси юз минглаб нусхада босиларди. Бундай нашрлар ҳар бир хонадонга кириб борарди.
Демоқчиманки, 1960-йиллар авлодининг уйғонишига сабаб улардаги маърифат кучи эди...
©️ Зуҳриддин Исомиддинов,
«Маънавий ҳаёт» журнали, 2023 йил 4-сон.
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi