Ғаллаоролда Уч авлод учрашуви
Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган бундай маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.
Ғаллаорол туманининг Узунбулоқ маҳалласи ҳудудидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида маҳалла Нуронийлари, меҳнат фахрийлари, бугунги кун авлод вакиллари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашувда ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги тадбирда уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди.
📱Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
Telegram |Instagram|Facebook|YouTube|Sayt