Ғаллаорол туман хокимлиги | расмий канали©


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


📡 Ғаллаорол тумани ҳокимлиги янгиликлари, хабарлари, сўнги янгиликлар ,қарорлардан воқиф бўлинг
Каналга аъзо бўлиш 👉🏻 @gallaorolhokimligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Пенсия ёшига етиб, кўп йиллик меҳнати самарасини кўриш, кексалик гаштини суриш барчанинг ҳаётдаги мақсади ҳисобланади. Бунда, албатта кекса ёшдаги даромад манбаи - ПЕНСИЯ муҳим ўрин тутади.

❗️ Шу сабабли барча ёшлик пайтда ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозим.

🤔 Кўпчилигимиз пенсия ёшига яқин қолгандагина пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз.

🤔 Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, “Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?” каби саволлар туғилади.

📝 Мана шундай саволлар фуқароларда бўлмаслиги, юқори миқдорда пенсияга чиқиш учун пенсия ёшига яқин қолган фуқароларимиз, шунингдек, ёшларимизга қуйидаги тавсияларни бермоқчимиз.

👉 ТАВСИЯЛАРНИ ЎҚИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Ғаллаорол туман ИИБ бошлиғи ўз секторида сайёр қабул ўтказди


💠Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари томонидан Лалмикор маҳалласида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан сайёр қабули бўлиб ўтди.
➡️Ўтказилган навбатдаги қабулда фуқаролар томонидан ички йўлларни шағаллаштириш, саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик ҳамда бошқа масалалар юзасидан билдирган муаммолари ўрганилди.
📃Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни ўз вақтида, адолатли ва ҳолис кўриб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

📱Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🕊Telegram  📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ғаллаоролда киберхавфсизлик бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Ахборот технологияларининг ривожланиши, интернетнинг кенг миқёсда кириб келиши, бизнес ва технологик жараёнларни янада автоматлаштириш билан биргаликда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликка амал қилиш талаблари тобора ошиб бормоқда.
Семинар давомида туман ҳудудида 2024 йил давомида киберхавфсизлик хатарларининг долзарб муаммолари, ўзаро маълумот алмашиш ҳамда киберхавфсизлик масалалар муҳокама қилинди.
Масъуллар томонидан иштирокчиларга кибержиноятчилар томонидан машиналаштирилган ўқитиш ва сунъий интеллектдан фаол равишда фойдаланиш, товламачи-вирусларнинг ривожланиши, тўлов маълумотларига эга фирибгарлик схемалари ҳамда мобиль иловаларга қаратилган ҳужумлар ҳақида батафсил тушунтирилиб ўтилди.


📱Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🕊Telegram  📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Диққат тарқатинг!!!
Халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистонликлар эътироф этилмоқда.

Бир неча ривожланган давлатларда ўзбеклар эришган ютуқлари, мамлакатимизнинг ривожланаётганлиги, халқаро сиёсатчилар томонидан ҳолисона таҳлил қилиниб ижобий фикрлар билдирилмоқда.
Зеро ўзбек ёшлари дунёвий билимларни ҳамда чет тилларини мукаммал ўзлаштириши орқали Европа, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатларда истеъдодларини намоён қилишмоқда.
Фикрларимизнинг тасдиғи сифатида юқоридаги видеони кўришни тавсия қиламиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Favqulodda vaziyatlar vazirligi Axborot xizmati is gazining zarari haqida navbatdagi videorolikni tayyorladi. Is gazi to‘g‘risida iloji boricha ko‘proq ma’lumotga ega bo‘ling. Tavsiyalar ushbu videorolikda.
————-
Информационная служба МЧС подготовила очередной ролик об опасности угарного газа. Ознакомьтесь с этим явлением как можно лучше. Инструкция в данном видеоролике.

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
18 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 18 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ёғаётган ёмғир кечқурун қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/678658

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐 gallaorol.jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇
✈️Telegram Live | Facebook|🌐Instagram|📹Youtube|


Ассалому алайкум азиз юртдошлар!
Бошланаётган кунингиз хайрли бўлсин.

🗓Бугун 18 январ, шанба


ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” НИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧИ ХАТЛОВ ЖАРАЁНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


✍️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарорига асосан “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига старт берилди.

Ғаллаорол туманидаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги” томонидан хонадонма-хонадон юриш орқали 30 ёшдан ошган хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, анкета сўровномалари тўлдирилмоқда.

📝Хатлов жараёнида оилалардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлаб, уларни “Аёллар дафтари”га киритиш ишлари амалга оширилмоқда.

📱Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🕊Telegram  📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt


Жиззах шаҳридаги таълим муассасаларида ичимлик суви муаммосини ҳал этишда ННТ лар иштирок этмоқда.

🔷 Жиззах вилояти "Istiqlol avlodi" ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ЎзННТМА нинг Жиззах вилояти ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди молиявий кумагидаги “Жиззах шаҳридаги таълим муассасаларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш” лойиҳаси ишга туширилди.

👉👉👉 Батафсил 👈👈👈

https://t.me/JizzaxUzNNTMA/3401


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tv #subhidam

Ғаллаорол тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида фаолият юритаётган "Қақнус" ижодкорлар тўгараги аъзолари Машҳура Абдуҳалилова, Мадина Бобобекова, Сарвара Синдорқулова ва Нилуфар Шакароваларнинг Жиззах МТРК "Субҳидам" тонги дастурида меҳмон бўлишди.

📱Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🕊Telegram  📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt


Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди


Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида ДХХ масъул ходими туман ҳокими билан биргаликда 2024 йил давомида туманда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари муҳокама қилиниб, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳудудлар кесимида танқидий-таҳлил қилиниб, бу борада масъулиятсизликка йўл қўйган тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, жиноят содир этиб, профилактик ҳисобга олинган ёшлар ва вояга етмаганларнинг ҳар бири билан манзилли ишлаб, уларни соғлом турмушш тарзига қайтириш, яна қайта жиноят содир этишининг олдини олиш, уларни турли фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш каби чора-тадбирлар белгилаб олинди.


📱Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🕊Telegram  📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt



Показано 13 последних публикаций.