БАА терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
БАА футбол ассоциацияси бугун руминиялик мутахассиси Козмин Олариу билан миллий терма жамоани бошқариш бўйича икки йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди.
БАА терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳал қилувчи икки ўйин кутиб турибди – 5 ва 10 июнь кунлари жамоа Ўзбекистон ҳамда Қирғизистонга қарши майдонга тушади. Олариу май ойи сўнгида БАА термасини қабул қилиб олади.
Айни пайтда БАА терма жамоаси саралашнинг “А” гуруҳида 13 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 17 очко билан иккинчи, Эрон эса 20 очко билан етакчи ҳисобланади.
Козмин Олариу аввал ҳам БААдаги бир қатор клубларни бошқарган. У айни пайтда “Шаржа” клубини бошқарган ва жамоа билан Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақаси финалигача етиб борган. Финал ўйини 18-май куни Сингапурнинг "Лион Сити Сэйлорс" клубига қарши бўлиб ўтади.
👉⚽️@futbol_qoidalar