Футбол қоидалари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


Футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций


Бугундан U17 Осиё кубоги мусобақасида чорак финал ўйинлари бошланади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкент вақти билан 22:15да БАА термасига қарши майдонга чиқади.

Чорак финал ўйинлари:

1) Япония - Саудия Арабистони. 13-апрель. 19:00 (SPORT TV)
2) Ўзбекистон - БАА. 13-апрель 22:15 (SPORT TV)
3) Индонезия - КХДР. 14-апрель. 19:00 (FUTBOL TV)
4) Тожикистон - Жанубий Корея. 14-апрель. 22:15 (FUTBOL TV)

👉⚽️@futbol_qoidalar


Репост из: Stadion.uz | Расмий канал
Расман! Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди

💻- https://stadion.uz/n/500050/t
📱- https://m.stadion.uz/n/500050/t

Кўпроқ 👉 @stadionuz

⚽️ Stadion.uz расмий саҳифалари 👇

Facebook|Telegram|Instagram


Репост из: Uzbekistan Football Association
🇺🇿📋Oʻzbekiston U-17 terma jamoasi chorak finalda 🇦🇪 Birlashgan Arab Amirliklariga qarshi maydonga tushadi.

🏟 Oʻyin 13-aprel kuni Toshkent vaqti bilan soat 22:15 da Toif shahridagi “Qirol Fahd” stadionida start oladi.

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan


U17 Осиё кубоги. Ўсмирларимиз Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этиб, "А" гуруҳида 1-ўринни қўлга киритишди.

Чорак финалда Ўзбекистонга "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа рақиб бўлади.

👉⚽️@futbol_qoidalar

3k 0 5 13 36

"Арсенал" бугун ғалаба қозонгач, ЕЧЛ 2025/26 йилги мавсумда АПЛдан камида бешта клуб иштирок этиши аниқ бўлди.

Боиси, УЕФА рейтингида Англия жорий мавсумни пешқадам сифатида якунлайди. Шу сабабли, АПЛда мавсумни 5-ўринда якунлаган жамоа 2025/26 йилги Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритади.

Шунингдек, инглиз клублари сони 7 тага етиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бунинг учун:

— «Астон Вилла» Чемпионлар Лигасини ютса ва АПЛда кучли тўртликка кира олмаса;

— «Манчестер Юнайтед» ёки «Тоттенхэм» Европа Лигасини ютса ва улар ҳам АПЛда тўртликка кира олмаса — шу ҳолда Англиядан 7 жамоа иштирок этиши мумкин бўлади.

"Манчестер Сити" учун имкониятлар бор...

👉⚽️@futbol_qoidalar


Шу кунгача Деклан Райс «Вест Ҳэм» ва «Арсенал» сафида ўтказган 338 та ўйинда бирорта ҳам тўғридан-тўғри жарима зарбасидан гол урмаган эди.

У бугун «Реал Мадрид»га қарши ўйинда 12 дақиқа ичида дарҳол иккита жарима зарбасидан гол киритди.

👉⚽️@futbol_qoidalar

2.9k 0 13 16 21

Биллиардча зарбалар. Бир эмас, нақ 3 та!

👉⚽️@futbol_qoidalar


Ўзбекистон U17 терма жамоаси кеча Хитой устидан ғалаба қозонгач, Осиё кубоги чорак финал аввал қўлга киритди.

Шу билан бирга, Ислом Исмоилов жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўлди. Маълумот ўрнида — ЖЧ 2025 йил 3-27 ноябрь кунлари Қатарда ўтказилади. ЖЧда 48 жамоа иштирок этади ва турнирга мезбон Қатардан ташқари 8та ўрин ажратилган.

Ўзбекистон U17 терма жамоаси тарихда 4-марта ЖЧда иштирок этади.

Аввалги иштирокларимиз:

Мексика-2011. "D" гуруҳида 1-ўрин (2 ғалаба ва 1 дуранг). Чорак финалда Австралия мағлуб этилган (4:0) бўлса, жамоамиз чорак финалда Уругвайга ютқазган (0:2). Тўпурарларимиз — Темур Ҳакимов ва Аббос Махсталиев (3 тадан).

БАА-2013. "С" гуруҳида 2-ўрин (2 ғалаба ва 1 дуранг). Нимчорак финалда Гондурасга ютқазганмиз (0:1, кутилмаганда).

Индонезия-2023. "B"гуруҳида 3-ўрин (1 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият). Чорак финалда Англияда мағлуб этилган бўлса (2:1), нимчорак финалда ўсмирларимиз Францияга ютқазган (0:1). Тўпураримиз — Амирбек Саидов (4 гол).

👉⚽️@futbol_qoidalar

3.8k 1 14 19 42

Ўзбекистон U17 терма жамоаси эртага Хитойга қарши майдонга чиқади (20:00) ва ғалаба қозонган тақдирда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади.

Ислом Исмоилов бошқарувидаги жамоамиз мусобақага чемпионлик мақсадида борганига шубҳа йўқ. Бунинг учун эса ўсмирларимиз "А" гуруҳида 1-ўринни эгаллаши мақсадга мувофиқ бўлади. Боиси, чорак финалда "А" гуруҳ вакилларига "B" гуруҳидан чиққан жамоалар рақиб бўлади. "B" гуруҳида эса, кўп эҳтимол, Япония 1-ўринни эгаллайди. Ёш "самурайлар" кеча БААни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Чорак финалда бу жамоа тушмаганимиз яхшироқ.

"B" гуруҳида Япония ва БААдан ташқари, Австралия ва Вьетнам (кеча бу жамоалар ўзаро дуранг ўйнашди — 1:1) ўрин олган.

👉⚽️@futbol_qoidalar


U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1-турда Таиландни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоамиз кейинги баҳсни 6 апрель куни Хитойга қарши ўтказади. Бу ўйиндаги ғалаба кўп эҳтимол билан Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё кубоги чорак финалига олиб чиқиш билан бирга, жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади.

U17 Осиё кубоги. "А" гуруҳи
1-тур. 3 апрель

🇺🇿Ўзбекистон 4-1 Таиланд 🇹🇭
🇸🇦Саудия Арабистони - Хитой 🇨🇳

2-тур. 6 апрель
20:00. 🇨🇳Хитой - Ўзбекистон🇺🇿
22:15. 🇸🇦Саудия Арабистони - Таиланд🇹🇭

3-тур. 9 апрель
22:15. 🇸🇦Саудия Арабистони - Ўзбекистон🇺🇿
22:15. 🇹🇭Таиланд - Хитой🇨🇳

👉⚽️@futbol_qoidalar


Репост из: BoburAkmalov
Футболдаги янги қоидалар ва ўзгаришлар тасдиқланди. Янги мавсумдан амал қиладиган қоидалар:

1⃣ Дарвозабон тўпни қўлида 8 сония ушлаб қолса — бурчак зарбаси белгиланади.
Ҳакам охирги 5 сонияни қўлини кўтарган ҳолда санайди. Агар дарвозабон вақтида тўпни қўлидан чиқармаса, рақиб фойдасига бурчак зарбаси белгиланади. Бундай қоидабузарлик такрорланса, сариқ карточка билан жазоланади.

2⃣ Ҳакам билан фақат жамоа сардоригина гаплаша олади.
Ҳозирда ҳам бу қоида бор, бироқ айрим ҳакамлар бошқа футболчилар ҳам гаплашишига қўйиб беришяпти. Яги мавсумдан бу қоида қатъийлашади.

3⃣  Баҳсли тўп.
Ўйин тўхтатилганда тўп жарима майдони ичида бўлса, тўп дарвозабонга берилади. Жарима майдончаси ташқарисида бўлса, унгача тўпни эгаллаб турган жамоага берилади. Агар ким тўпга охирги марта эгалик қилиб тургани ноаниқ бўлса, тўпга охирги тегинган футболчининг жамоасига берилади. Агар футболчи тўпга эгалик қилиб тургани аниқ бўлса, унга берилади.

4⃣ Захира футболчиси, мураббий ёки захира ўриндиғидаги бошқа бир одам тўпга тегса, эндиликда қаттиқ жазо берилмайди.
Агар тўп чизиқдан ташқарига чиқсаю, ташқаридаги кимдир уни майдонга қайтарворса, карточка кўрсатмасдан, эркин зарба белгиланади. Агар бу мунтазам ва атайин қилинса, карточка билан жазолаш кўзда тутилган.

5⃣ Дарвозабон тўпни отиб берганида офсайднинг қайд этилиши.
Энди тўп билан контактнинг охирги нуқтаси олинади, биринчи контакт нуқтаси эмас.

6⃣ VAR қарорлари тушунарлироқ бўлади.
Лигалар ҳакамларга видеотакрорларни кўргач, ўз қарорларини стадионда, ҳамма йиғилганларга тушунтиришга рухсат беришади.

@boburakmalov

3k 0 35 18 16

Репост из: Xushnudbek.uz
⚽️ Bugun — o‘yin kuni!

Saudiya Arabistonida bugun U-17 Osiyo Kubogi bahslari rasman start oladi. Jahon chempionatiga yo‘llanma beruvchi ushbu musobaqada jami 16 ta terma jamoa ishtirok etmoqda.

🇺🇿 O‘zbekiston terma jamoasi “A” guruhida 🇸🇦 Saudiya Arabistoni, 🇹🇭 Tailand va 🇨🇳 Xitoy terma jamoalariga qarshi bahs olib boradi.

Bugungi ilk bahsda o‘smirlarimiz 🇹🇭Tailand bilan kuch sinashadi.

⏰ Uchrashuv Toshkent vaqti bilan soat 20:00 da boshlanadi.

❗️Eslatib o‘tamiz: turnirning eng yaxshi 8 jamoasi — ya’ni barcha chorak final ishtirokchilari — 2025-yilda Qatarda bo‘lib o‘tadigan FIFA U-17 Jahon chempionatiga Osiyo vakillari sifatida yo‘llanma oladi. Boshqacha aytganda har bir guruhda 1 va 2-o‘rinni egallagan jamoalar jahon chempionatiga chiqadi. Tailand va Xitoyni yutib, atigi 2 tagina g‘alaba bilan mundialga borish imkoniyati bor.

O‘smirlarimizga omad tilaymiz! 💪


👉 @xushnudbek 👈


"Реал Мадрид" ва "Барселона" клублари Испания кубоги ярим финалида ғалаба қозонди ва улар финалда тўқнаш келадиган бўлишди. Бу мавсумдаги тўртинчи "эл-класико" бўлади.

Жорий мавсумда ўтказилган 2 та "класико"да "Барса" ғалаба қозонган эди:

Ла лига. 11-тур. 26 октябрь 2024 йил. Реал Мадрид - Барселона - 0:4
Испания суперкубоги. Финал. 12 январь 2025 йил. Реал Мадрид - Барселона - 2:5.

Бизни олдинда (камида) 2 та "эл-класико" кутиб турибди:

26 апрель. Испания кубоги финали. "Реал" - "Барселона"
11 май. Ла лига, 35-тур. "Барселона" - "Реал"

Агар "Реал" ва "Барселона" Европа чемпионлар лигаси финалига чиқадиган бўлса, улар 31 май куни Мюнхендаги "Альянц Арена"да тўқнаш келишади. Бу мавсумдаги бешинчи "класико" бўлади.

👉⚽️@futbol_qoidalar

3.5k 0 17 11 51

"Footy Ranking" порталининг Осиёдаги ЖЧ-2026 саралаш босқичи учун тахмини.

Ўзбекистоннинг ушбу босқичдаёқ ЖЧ йўлланмаси учун имконияти 95 фоизга баҳоланган.

👉⚽️@futbol_qoidalar


We Global Football портали томонидан Осиёдаги ЖЧ-2026 саралашининг 8-туидан кейин жамоалар имкониятлари борасидаги ҳисоб-китобларини янгилади.

Эндиликда улар Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри чиқиш эҳтимолини 96% деб баҳоламоқда (гуруҳда 1-ўрин учун — 3,1%; 2-ўрин учун — 92.9%). Эрондаги ўйиндан олдин бу кўрсаткич 92,6% эди.

Агар иккинчи расмга назар ташласангиз, жамоаларнинг мусобақа якунига кўра жамғариши тахмин қилинган очколар кўрсатилган. Ўзбекистон терма жамоасига 21 очко, БААга эса 15 очко тўплаши тахмин қилинган.

Демак, We Global Football ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон БААда дуранг ўйнайди ва Қатарни ўз майдонида мағлуб этади. Шу билан бирга, БАА сўнгги турда Қирғизистонга қарши учрашувда ҳам дуранг натижа қайд этади.

👉⚽️@futbol_qoidalar

6.3k 0 15 24 54

97 дақиқа чидаган КХДР 90+8-дақиқада гол ўтказиб юборди ва БАА ғалабани илиб кетди — 2:1.

ЖЧ-2026 йўлланмасини 5 июнь куни БАА майдонида ҳал қилишимизга тўғри келади. Бу ўйинда бизни дуранг ҳам қаноатлантиради. Лекин ғалаба учун ўйнаймиз!

9-тур. 5 июнь.

🇦🇪БАА - Ўзбекистон🇺🇿
🇶🇦Қатар - Эрон🇮🇷
🇰🇵КХДР - Қирғизистон🇰🇬

10-тур. 10 июнь.
🇺🇿Ўзбекистон - Қатар🇶🇦
🇮🇷Эрон - КХДР🇰🇵
🇰🇬Қирғизистон - БАА🇦🇪

👉⚽️@futbol_qoidalar

6.4k 2 51 62 39

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи 8-тури доирасида сафарда Эрон билан дуранг ўйнади (2:2).

Ушбу дуранг туфайли ФИФА рейтингида ўз ҳисобимизни 4,78 баллга бойитдик (Эрон шунча балл йўқотди). Оқибатда ҳисобимиздаги очколар сони 1436,78 га етди.

Апрель ойида ФИФА рейтингида нечанчи поғонада бўлишимиз барча қитъалардаги ўйинлар якунига етганидан кейин маълум бўлади (тахминан 57-ўринда бўламиз).

👉⚽️@futbol_qoidalar


Жанговар дуранг — 2:2!

Эрон ЖЧ-2026 иштирокчисига айланди.

Биз ҳам йўлланмани бугун қўлга киритишимиз мумкин, агар КХДР терма жамоаси БААни мағлуб этса. Бу ўйин эса 23:15да бошланади.

👉⚽️@futbol_qoidalar

4.9k 0 16 43 40

Захира таркиб футболчилари орасида Остон Ўрунов йўқ. Демак, у бугун майдонга тушмайди


Репост из: Uzbekistan Football Association
#MilliyJamoa Eronga qarshi uchrashuvni ushbu tarkib bilan boshlaydi 📋

💳 Uzcard | 1️⃣ t.me/FAUzbekistan

Показано 20 последних публикаций.