Mr Freeman


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Эркин Воҳидов "Ёш гвардия" нашриётида шоир дўсти Сайёр билан бир хонада ишлаган. Носири Сайёрнинг туғилган куни... Стол устига бир варақ қоғоз қўйиб, шеър ёза бошлаган. Сал вақт ўтгач: "Эркин, давоми чиқмаяпти, бир чекиб келай-чи", деб ташқарига чиқиб кетибди.

Эркин ака қоғозга қараса, шундоқ мисралар:

“Мана, мен Лермонтов ёшига етдим,
Бир шоир умрини яшадим чиндан”...


Эркин Воҳидов Носири Сайёрнинг столига ўтириб, ручкасини қўлига олиб, шеърнинг давомини ёзишга киришибди:

“Қанча қоғозларнинг бошига етдим,
Ва лекин Лермонтов чиқмади мендан.

Дўстларим, ортиқча камтарлик нега,
Келажак ўн йилни кўрдим олдиндан.
Бир куни етарман Пушкин ёшига,
Ўшанда Пушкин ҳам чиқмайди мендан!”

956 2 31 5 92

UZUM иловасидек масъулиятсиз, тартиб ва интизомсиз иловани кўрмаганман. Temu платформасидан қилган буюртмаларим доим муаммоларсиз уйимгача етиб келган, булар эса ҳар сафар қандайдир муаммо келтириб чиқаряпти. Иловасида қилган буюртмаларим ўрнига бутунлай бошқа нарсалар келди, қайтариб бериш учун маҳсулот қабул қилиш бўлимига мурожаат билан борсам, нақ 2:30 соат давомида куттиришди. Складда нимани юклатиб, менга жўнатишганини билишлари керак экан олдин. Бу мижознинг муаммосими?

Temu каби платформалар ўзбек бозорига кирганда, бу ландовурлар сал масъулиятли бўларди. Рақобатни ҳис қиларди. Бутун давлатни тармоқ фаоллари билан бирга қўшиб сотиб олиб, рақобатчини йўқотиб ташлашди. Энди мана шундай ҳолат. Ўзи шу платформадан буюртма берган барча нарсаларим сифатсиз, машҳур брендлар ўрнига эса қандайдир контрафакт товарлар келарди. Энди буюртмани қайтариб бериш тизимидаги муаммолар асабга тегяпти. Ҳамма иловаларини телефондан ўчириб чиқдим.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Прайм даврларимда шунақа видеолар ясардим)

2020 йилги видео


Қолган 6% аҳолининг фикрларини эшитайликчи шу пост остида)


Кеча айнан Ҳусанов ҳаракат қилган қанотда Реал футболчиларининг баҳолари паст бўлган. Виннини эса бутунлай "еб қўйди".

3k 0 21 7 61

Нюкаслнинг қарши ҳужумлари мазмунсиз чиқишида Сити футболчиларининг хизмати катта бўлди. Айниқса, Люис, Гонсалез, Стоунз ва Ҳусанов рақиб прессинги ва қарши ҳужумларини мукаммал тарзда бузиб туришди, бундан ташқари тўп назоратида ҳам муҳим рол ўйнашди. Гвардиолани яна жин-пин уриб қўймаса, Реалга қарши сафардаги учрашувда айнан шу таркибни туширади. Сўнгги ярим йилда биринчи марта жамоанинг ҳимоя-яримҳимоя-ҳужумдаги ўйинида уйғунлик кўринди.


"Қўшма Штатлар 10 йилдан буён Грета Тунбергнинг “насиҳатлар”ига сабр қилиб келяпти. Энди Европа ҳам Илон Маскнинг бир неча ойлик гапларига чидашига тўғри келади", деяпти америка вице-президенти Жэй-Ди Венс. Маскнинг аҳмоқлигини тан олишяпти ўзлариям)


Болалик даврларни, айниқса "Ну погоди" мултфилмини ёдга солади. Ҳақиқий рокнрол. Бугунги кунларда ҳам бемалол хит бўла оларди. Қўшиқ ёқса, максимал юракча босиб қўямиз❤️


Петровнинг яна бир шедеври. Мусиқа автоматик куз, хазонрезги, ёмғир билан ассоциация бўлади мияда.


Бу шеър муаллифи шотландиялик Роберт Бёрнс, уни советлар рус тилига таржима қилишган. Мусиқаси эса композитор Андрей Петровга тегишли. Биринчи ноталарданоқ кишини ром этади.


Композитор Раймонд Паулс, шоир Андрей Возненский


Ҳозирги постсовет шоу-бизнес вакиллари ўз қўшиқларида умуман мусиқа устида ишлашмайди. Рондом бирорта бит қўйволишади ва бўлди. Асосий эътибор эса қўшиқ матнига қаратилади. Лекин СССР даврида мусиқага жуда бир академик эътибор берилган экан. Айрим қўшиқларнинг, айнан мусиқасини эшитиб шуни тушуняпман. Масалан, Пугачёванинг "Миллион алых роз" мусиқасига эътибор бериб кўринг-да, бу шунчаки шедевр. Латвиялик композитор Раймонд Паулс жуда кучли иш қилган. Алиса Фрейндлих муаллифигидаги "Ишдаги ишқ" кинофилмига қилинган саундтрек "Моей душе покоя нет" ҳамда "У природы нет плохой погоды" деган қўшиқларга ёзилган фалсафавий матндан ташқари унинг мусиқаси ҳам ноодатий ва мафтункор. Композитор Андрей Петров тайёрлаган бу мусиқа кўп йиллар давомида одамлар мияларида ўрнашиб олган эди. 1984 йилда СССР йил қўшиғи номига сазовор бўлган "Трава у дома" мусиқасини эса рок визит картаси деб атасак бўлади. Пастда ўша қўшиқларни қўяман, мусиқасидан баҳраманд олинг, бу сизга уйқу олдидан асмрдек таъсир қилади)

Яна қайси шедеврларни кўрсатган бўлардингиз?


"Кинематография агентлиги— электр энергиясидан қарздорлик бўйича Тошкент шаҳрида етакчи бўлиб, қарздорлик 2.7 млрд сўмни ташкил қилади.

Бугун, 10 феврал кунида,
“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан, Кинематография агентлигининг қарздорлик учун электр энергиясидан узиб қўйлди (далолатнома илова қилинмоқда)", деган хат кепти мурожаатлар ботига.


Ҳусанов 1
Мармуш 0


Ҳимоядаги муаммоли зоналарни ёпишдан ташқари энди голам уриб берсинми-е сизлар учун)


Слава Украине)


Самарқанд туманидаги Фарҳод посёлкасида бошпанасиз ҳайвонларни заҳарлаб, йўқ қилишяпти экан.

Халқаро қоидаларга кўра, давлат кўча ҳайвонлари учун алоҳида приютлар ташкил қилади ва уларни ўша ерга олиб кетиб, бюджет пулидан таъминлаб туради. Ҳайвонлар кўпаймаслиги учун кастрация қилинади, эмлатилади ва боқиб юрилади. Бизда давлатнинг бунақа ишлар билан шуғулланишига умуман хоҳиши йўқ, лекин шукрки хусусий приютлар кўп. Ҳайвонларни шафқатсизларча қириб ташлашдан кўра, уларни ана шу хусусий приютларга олиб бориб берса бўларди. Ҳар ҳолда, ҳозирги чорадан кўра анча фойдалироқ эди.

Туркия ва бошқа ривожланган мамлакатларда кўча ит ва мушукларни одамлар овқат бериб, боқиб юради. Ҳатто метро, вокзалларда уларга бошпана ажратишларини кўрганмиз. Аммо бизнинг шундай ваҳшийликлари учун ҳам худо уриб қўйиб, маданиятсиз колхоз раҳбариятни устиларига раҳбар қилиб қўйган одамларимизда бундай меҳрибончиликдан асар ҳам йўқ. Биз учун қириш доим курашнинг энг тўғри усулидек туюлади.

Шунақа пайтда Декстер бўлиб кетгим келади...


"Маска"ни ечиб, исён қилиб кўрдим. Қарасам, ҳамма бир хил яшаб юраверяпти, ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ, аксинча, ўзимни маломат қилиб ташлашди. Охирида тақдирга тан бердим ва "маскамни" қайта тақиб, оқим бўйлаб сузишни давом эттирдим, дейиляпти клипда. Тушунмаганларга клипнинг қисқача шарҳи.


Миллий жамоа бош мураббийи Катанец қўл остида ишлаган мураббийлар штабини ўзига оволипти. Энди жамоа Кападзе тактикасида ўйнайдими ёки Катанецнинг имзоси қолаверадими, тушунарсиз. Мураббий деган ўзининг тактик қарашлари ва шунга мос мураббийлар штабига эга бўлиши керак. Кападзе шу борада гапини ўтказолмаган ёки қаттиқроқ гапиришга ўзбекча андиша қилганга ўхшаяпти. Шу учунам одамлар хорижлик мутахассисни бош мураббий бўлишини хоҳлашади, мана бундай тартибсизлик бўлмайди, қатъий гапиради ва раҳбариятни талабларини бажартиришга мажбур қилади. Кападзе дангаллашмаса, шу циклдан кейин натижалардан қатъи назар тезда чет элдан мураббий олиб келиш керак бўлади.

Показано 20 последних публикаций.