Файзбоғ (ТемурМалик)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Доналд Трамп Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади. Буюк Британия, Франция ва Германия бу баёнотларга қарши чиқди

"Зеленский Украинада сайловлар ўтказишдан бош тортиб, мамлакатни кундан кунга парчаланишига сабаб бўляпти", — деб айтмоқда Доналд Трамп. У бир кун аввал X ижтимоий тармоғида Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади ва унинг Украинадаги рейтинги жуда паст эканини билдирди.

"Нисбатан муваффақиятли комик Володимир Зеленский Қўшма Штатларни ғалаба қозониб бўлмайдиган ва бошланмаслиги керак бўлган урушга 350 миллиард доллар сарфлашга ишонтирди. Учинчи жаҳон уруши ҳеч кимнинг манфаатига тўғри келмайди, Байденнинг сиёсати эса бир йил ичида бунга олиб келиши мумкин эди", — дейди АҚШ президенти.

Трамп Украинага берилган маблағларни қайтариб олишга ҳаракат қилишини ва тарихда тинчликпарвар президент сифатида қолиш режалари борлигини айтди.

"Ар-Риёддаги музокаралар Россия ва АҚШ ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши сари катта қадам бўлди. Урушни бир йил ичида ҳал қилишга ишониш керак, акс ҳолда учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин", — дея таъкидлали у.

Унинг қўшимча қилишича, айни дамда Россия Украинадаги музокараларда катта ҳудудларни назорат қилгани учун “кучли карталарга” эга.

АҚШ президентининг кескин баёнотларига Германия канцлери Олаф Шолц, Франция президенти Эммануел Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер муносабат билдирди. Шолц Украинадаги Конституция ва сайлов қонунчилигида уруш шароитида сайлов ўтказиш ман этилганини, Кир Стармер эса Иккинчи жаҳон урушида Британия ҳам сайлов ўтказмаганини эслатиб ўтди. Шунингдек, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ZDF телеканалига берган изоҳида Трампнинг сўзларини «абсурд» деб атади. Макрон эса ўзини Украинани қўллаб-қувватлаш кафили, деб ҳисоблашини айтди.

АҚШ баёнотлари қанчалик кескин ва телбанамо кўринмасин, ҳозирча Европа мутлақо унга қарши риторикаларни қўллаб, Зеленскийни тўлиқ қўллаб-қувватлаш позициясида содиқ қолмоқда. АҚШ Байден маъмурияти даврида Россия ички низолар домига қолиб кетиб, охири бўлиниб кетишига умид билдирганди. Лекин бугун бунинг аксини кўряпмиз — бўлинишлар Россияда эмас, балки Коллектив Ғарбда бўлиб ўтяпти. АҚШ сайловида Путин ғалаба қозонди деганим, бекоргамас эди.

🔥@fayzboguz

8.5k 0 18 58 93

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний блогер Алишер Турсунов қидирувга берилди

Маълум қилинишича, Алишер Аҳмадович Турсунов Жиноят кодексининг 244−2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилган.

Мубашшир Аҳмад бир неча йилдан буён Туркияда истиқомат қилади. У 2023 йил охирида Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва ушлаб турилган. Кейинроқ унга қўйилган айбловлар исботини топмаган ва қўйиб юборилган.

🔥@fayzboguz

10.9k 1 18 27 119

АҚШ Европадек иттифоқчисидан юз ўгириб шарафсиз йўлни тутаётгани аён. У Ироқ ва Афғонистонга бостириб кирганида, бир ўзи босқинчи бўлиб қолмаслиги учун “коалицион кучлар” дея Европа давлатларини ҳам урушларга қўшилишга мажбурлади, НАТО аъзоларидан қанча европаликлар Америка учун жон берди, чунки Европа учун урушга киришга арзигулик хавф йўқ эди. Британияда Тони Блейр Жорж Бушнинг қистови билан ўз парламентига “Ироқдаги атом бомба бизни 45 дақиқада ўлдиролади” дея ёлғон гапиришга мажбур бўлди. Испанияда Ироқ урушига иштирокдан норози халқ ҳукуматни қулатди. Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг АҚШ бутун Европа бўйлаб ўз таъсирини ушлаб туриш учун ўнлаб ҳарбий базаларга юз минглаб аскарларини жойлаштирганди.

Европада 2015 йиллардан бери кучайган миграция муаммоси айнан АҚШ урушларининг оқибати. Ироқдаги уруш арилар инини очиб юбориб, бутун Яқин Шарқ минтақасини беқарорлик домига ташлади. Қабилалар, диктаторлар ва радикал гуруҳларнинг ўзаро қонли урушларидан қочган миллионлаб аҳоли Европага келди (Америкага бормайди-ку океанни сузиб). Европада ўсаётган нацист кайфиятга шу мигрантлар сабаб, АҚШ қилган урушларлан қочган аҳоли сабаб.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

13k 0 23 16 151

Хитой корхоналар сони бўйича Ўзбекистонда етакчи. Туркия, Жанубий Корея ва АҚШ корхоналари сони эса камайган

2024 йил якунларига кўра, Хитой биринчи марта Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича Россиядан ўзиб кетди, дейилади Статистика агентлиги маълумотларида.

Қайд этилишича, хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони бўйича Хитой биринчи ўринда — 3357 та компания, бу 2023 йилга нисбатан 43,6% ёки 1020 тага кўп.

Россия бу рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган. Россия капитали иштирокидаги компаниялар сони 3,5% — 3044 дан 2937 тагача камайди (-107). 2023 йилда ҳам 112 та компанияга қисқарганди.

Бошқа мамлакатларда ҳам фаолият юритаётган корхоналар сонининг қисқариши кузатилди: Туркия — 1826 корхона (-3% ёки -57 корхона), Қозоғистон — 1041 (-2,2% ёки -23), Жанубий Корея — 644 (-12,5% ёки -92), АҚШ — 304 (-2,9% ёки -9).

Умуман олганда, сўнгги икки йилда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони 378 тага, Қозоғистонники 217 тага, Жанубий Кореяники 286 тага, АҚШники 50 тага камайди.

🔥@fayzboguz


«Украинада Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизни ташкил этмоқда» — Трамп

Доналд Трамп Украина президенти Зеленскийнинг қўллаб-қувватланиш рейтинги 4% га тушиб кетганини айтиб, мамлакатда сайловлар ўтказишга чақирди. Бу Володимир Зеленский Киевни Саудия Арабистонидаги Россия-Америка музокараларига қўймагани учун АҚШни танқид қилганидан кейин рўй берди, деб ёзмоқда CNN ва The Guardian.

«Бизда Украинада сайловлар ўтказилмаган, амалда Украинада ҳарбий ҳолат ҳукм сурган вазият юзага келди. Менга бу ҳақда гапириш ёқимсиз, лекин Украина етакчисини қўллаб-қувватлаш рейтинги 4% ни ташкил қилмоқда (Трамп бу рақамни қаердан олгани аниқ эмас — таҳр.). Мамлакат парчаланиб кетган, шаҳарларнинг аксарияти вайрон бўлган. Бинолар вайрон бўлган. Бу сносга тушган улкан майдонга ўхшайди», — деди АҚШ президенти.

Трампнинг айтишича, Киев вакилларига музокаралар столидан жой берилмагани учун Украинанинг «ҳафсаласи пир бўлган». АҚШ президентига кўра, «ярим жон» музокарачи кўп йиллар олдин можарони «сезиларли миқдордаги ҳудудни бой бермасдан» ҳал қилиши мумкин эди.

Бундан ташқари, Трамп ўз баёнотида можарони келтириб чиқаришда Украинанинг ўзини айблади. «Бугун украиналиклардан “Бизни таклиф қилишмади”, деган гапни эшитиб қолдим. Уч йилдан бери ўша ердасиз. Сиз бошламаслигингиз керак эди. Келишсангиз бўларди», — деди у.

Трамп агар урушни тўхтатиш бўйича келишув тузилса, Европа давлатлари Украинага тинчликпарвар кучларни юбориши тарафдори эканини айтди. «Мен биламан, Франция буни қилишга тайёр эди ва мен буни ажойиб ишора деб ўйладим», деб айтган Трамп Буюк Британия ҳам худди шундай таклиф билан чиққанини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, АҚШ тинчликпарвар кучларни юбормайди, чунки «биз жуда узоқда жойлашганмиз».

🔥@fayzboguz


Бухорода аҳолининг норозилигига қарамай йўллардаги 2000 га яқин дарахт бошқа ҳудудга кўчирилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Когон-Бухоро йўлида бир нечта йирик дарахтнинг ағдарилиб ётгани акс этган видео тарқалди. Видеодан кўринишича, аҳоли дарахтлар кўчирилаётганидан норози. Бу ҳақда "Кунуз" сайти хабар бермоқда.

“Кесилган дарахтлар ёнидан ўтаётганимизда ёнимизда сайёҳлар ҳам бор эди. Улар бу ҳолдан шокка тушишди. Бухорода ўзи дарахт деярли йўқ. Борини ҳам йўқ қилишяпти. Бу ерда яшовчиларнинг айтишича, йўл қатнов қисмини кенгайтириш мақсадида дарахтлар олиб ташланаётган экан. Илтимос, дарахтларни йўқ қилишмасин”, – деб ёзган сайтга мурожаат билан чиққан аҳоли вакиллари.

Экология бошқармаси тарқатган муносабатга кўра, А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау" автомобил йўлининг 218-228 км (20 км) қисми таъмирга тушган, шу сабабли 1824 туп мевали ҳамда манзарали дарахтлар холи ҳудудларга кўчириб ўтқазилмоқда. "Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарори 5-боб 33-бандига мувофиқ амалга оширилаётганини маълум қиламиз”, – дейилади муносабатда.

Маълум бўлишича, 1824 туп дарахтнинг 151 тупи Боқий Бухоро мажмуаси ва Янги Ўзбекистон боғига кўчириб ўтқазилган ва қолган дарахтлар ҳам холи ҳудудларга кўчирилади. Видеода кўринган дарахтлар 15-17 йиллик экани маълум қилинди. Экология бошқармаси матбуот хизмати кўчириш ишлари давом этаётганини билдирар экан, қолган дарахтлар қаерга кўчирилади, уларни кўчираётган компания дарахт кўчириб ўтқазиш бўйича қанча тажрибага эга, дарахтларнинг кейинги тақдири қандай бўлади каби саволларни очиқ қолдирди.

🔥@fayzboguz

11k 0 21 14 142

Украинадаги уруш бўйича АҚШ ва Россия ўртасидаги музокаралар эртага бўлиб ўтиши айтилмоқда

18 феврал, сешанба куни Саудия Арабистонида АҚШ ва Россия вакилларининг Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Американинг Axios портали 17 феврал, душанбага ўтар кечаси манбаларга таяниб хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, АҚШ делегацияси таркибига давлат котиби Марко Рубио, Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц ва Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф киради.

Россия делегациясининг аниқ таркиби маълум эмас. Катта эҳтимол билан унинг таркибига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам киради, деб ҳисоблайди Axios. Bloomberg агентлигига кўра, у ерда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ҳам бўлади. Бундан ташқари, музокараларни Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари, АҚШда таҳсил олган ва ишлаган Кирилл Дмитриев бошқармоқда.

Украина президенти Володимир Зеленский 15 феврал куни Киев Саудия Арабистонидаги учрашувга таклифнома олмаганини айтди. Трамп бир кун ўтиб Украина раҳбари урушни тугатиш бўйича музокараларда иштирок этишини маълум қилди. Уиткофф ҳам худди шундай фикрни илгари сурди. Рубио CBS телеканалига берган интервюсида ҳар қандай «ҳақиқий музокаралар»да Украина ҳам, Европа давлатлари ҳам иштирок этишини таъкидлади.

🔥@fayzboguz


Бугун эрталаб Зеленскийнинг Мюнхенда сўзлаган нутқини жонли томоша қилдим. Қайсидир маънода, бу нафақат Украина, нафақат Европа, балки Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ўрнатилган тартиб учун ҳал қилувчи нутқ бўлди деса бўлади.

Зеленский Германиядаги нутқида Европа лидерларини энди АҚШга таянмасликка, ва мустақил Европа армиясини тузишга чақирди. Унинг айтишича, иттифоқлар ўзгаради - АҚШ учун Европа энди иттифоқ эмас, шунчаки бозор деди у. Европа армияси ғоясини Макрон ҳам бир неча йилдирки илгари суриб келади, чунки АҚШдаги Трамппарастлар борган сари автократия ва Россия томон оғяпти. Трамп уларсиз Украина тақдирини Путин билан ҳал қилмоқчи. Кремлда дўппилар осмонга отилмоқда.

Мюнхенга келган АҚШ вице-президенти Жей Ди Ванс ва Мудофаа вазири Пит Хегсетларнинг европаликлар олдида қилган нутқларини эшитиб мен ҳам уялиб кеттим, тўғриси. Ванс ва Хегсет Трампни рўкач қилиб, Европа лидерларини ёш болаларни койигандек урушиб беришди. Биз сизга овсар кармон эмасмиз, деди Хегсет. Бу гапларни Европа лидерлари тинч, дипломатик тарзда эшитишди, лекин ичларида ғазаб қайнаган бўлса ажабмас.

Трамнинг Путин билан ўзаро келишуви туфайли Украина мағлуб бўлса, бу Трампнинг ҳам обрўсини туширишини Вашингтон ўйламаяпти. Трапм Гитлерга ён босган Британ бош вазири Невил Чемберлен каби қўрқоқ ҳукмдор сифатида тарихда қолиши мумкин.

Ибрат Сафо

🔥@fayzboguz

16.7k 0 25 73 203

Трампнинг сўзи қонун дегани эмас

Айрим амалдор ва депутатларимиз Трампнинг пиар учун айтилаётган баландпарвоз гапларидан шунчалик илҳомланиб кетишяптики, баъзи ҳолларда ўзларини АҚШ президентининг электорати сифатида ҳис қилаётган бўлишса ажабмас. Нодир Тилаволдиев деган Ўзбекистон сиёсий фабрикасида янги ишлаб чиқилган депутатимиз Трампнинг USAID ҳақида билдирган фикрларидан руҳланиб кетиб, ўзи тушунган ё тушунмаган тарзда “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни ёқлаб чиқибди. Афтидан, Путинга садоқат рамзи бўлган ушбу қонунни қабул қилиш учун бизникилар АҚШ президентини “крайний” қилишмоқчи.

“Хўп, нафақат ЮСАИД, балки бошқа донорлар бундай мақсадларни Ўзбекистонга олиб кирмаслиги учун нима қилиш керак? Чет эл грантларидан фойдаланишда шаффофликни ошириш, назорат механизмлари ва таъсир чораларини кучайтириш керак”, деб ёзади янги ишлаб чиқилган депутат ўз телеграм саҳифасида. Бундай ибораларга аввал Россияда, кейин Грузия, мана ҳозир ҳатто Қирғизистон билан Қозоғистонда ҳам гувоҳи бўляпмиз. Ва буларнинг барчаси хорижий агентлар тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши билан тугаяпти. Бизникилар ҳам масаланинг учини чиқаргандек бўлишяпти.

Ҳозирги гапим янги ишлаб чиқилган депутатлар учун ҳайратланарли янгилик сифатида кўрилиши мумкин, бироқ, шуни айтишим керакки, АҚШда президентнинг оғзаки қарор ё ташаббуслари ҳали албатта бажарилади дегани эмас. У ерда тизим биздагига қараганда сал бошқачароқ ишлайди. Суд Трампнинг бир нечта қарорларини, жумладан ўтган сафарги муддатида айтилган Green Card ўйинини тўхтатиш ёки бу сафаргисида айтилаётган USAID ходимларини 90%га қисқартириш ҳақидаги гапларини бекор қилган. Бундан кейин ҳам ҳар битта мунозарали ташаббус ва қарорлар суд орқали кўриб чиқилади. Бу Америка, Трампнинг сўзи ҳали қонун дегани эмас. У ерда битта раҳбарга “ислоҳотларини охиригача етказиш учун” 25 йиллаб вақт берилмайди. Ҳатто ҳозир нимадир қабул қилинган тақдирда ҳам, тўрт йилдан кейин бирорта демократ президентликка келиб Трампнинг барча қарорларини бекор қилиб ташлаши ҳам мумкин. Кейин уялиб қолманглар, деган мақсадда етказяпман-да бу гапларни.

Дарвоқе, яқинда АҚШ Федерал суди Трамп маъмуриятинининг шов-шувли хорижий ёрдамни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. “Оқ уй юридик жамоаси молиялаштиришни тўхтатиш қарорининг "мантиқий сабаблари" борлигини исботлай олмаган”, дея қайд этилади қарорда.

🔥@fayzboguz


Қозоғистонда "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун қабул қилиниши мумкин

Қозоғистонда Мажлиснинг (парламент) “Халқ партияси” фракцияси депутатлари “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда кеча, 12 февраль куни депутат Ирина Смирнова палатанинг ялпи мажлисида Бош вазир номига йўлланган депутатлик сўровида маълум қилди.

“Биз – Қозоғистон фуқаролари бизга тақдим этилаётган ахборот қаердан келаётганини тушунишимиз керак. Бу маълумот бизга мустақил журналистлар томонидан тақдим этиляптими ёки кимларгадир ҳақ тўланиб, берилган муайян кун тартиби асосида етказиляптими? Кўпинча, айнан иккинчиси содир бўлади. Баъзан бу кун тартиби бизнинг мамлакатимиз учун зарарли ва бузғунчилик характерига эга бўлади”, деди Ирина Смирнова.

У ўтган ялпи мажлисда депутатлар Қозоғистондаги USAID фаолияти бўйича ҳам сўров йўллаганини эслатиб ўтди. Смирнованинг сўзларига кўра, Қозоғистонда тахминан 200 нодавлат ташкилот чет элдан молиялаштирилади, уларнинг 70 фоизи турли манбалар орқали АҚШдан маблағ олган. У дунёда шунга ўхшаш муаммоларга дуч келган давлатлар бунга хорижий агентлар тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш орқали қарши турганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Сербияда ҳам айнан "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилганди. Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам “Айрим қонун ҳужжатларига (“Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонун ва Жиноят кодексига (хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси)” ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди. Қонун лойиҳасида Қирғизистонда ташкил этилган ва хорижий давлатлар, уларнинг давлат органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва бошқалардан пул ва бошқа мол-мулк оладиган нотижорат ташкилотига ҳуқуқий мақом киритиш таклиф этилади. Россия ва Грузияда эса бу қонун аллақачон кучга кириб бўлган.

🔥@fayzboguz

13k 0 14 6 96

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Распутин шундай ёзган: "Россияни темир йўлбарслар бошқаради. Уларнинг юраги тошдан. Улар ҳеч кимни аяшмайди ва халққа катта азоб беради. Кўплаб бегуноҳ одамлар ўлади". Бу гаплар ҳокимият теппасига болшевиклар келиши ва қонли репрессияларни бошлашидан олдин айтилган бўлиб, кейинчалик бунга аниқ башоратдек қаралган. Айтишларича, Распутиннинг асосий манбаси Императорнинг аёли — Александранинг кундалиги бўлган. "Худди шундай" проекти ўз Youtube саҳифасида бугун ушбу сирли шахс ҳақида видео тайёрлаган.

Тўлиқ видеони томоша қилинг:
https://youtu.be/919s-68VIYg?si=mPaZgjhVg5tuPOp5


Агар Владимир Путин Киевнинг узоқ муддатли мустақиллигини кафолатлайдиган тинчлик шартномасига рози бўлмаса, АҚШ ўз қўшинларини Украинага юбориши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс The Wall Street Journal нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Америкалик мансабдорнинг қўшимча қилишича, АҚШ Россияга нисбатан санкциялар ҳам қўллаши мумкин. «Иқтисодий босим ричаглари бор, ва шу билан бирга, ҳарбий босим ричаглари ҳам бор», — деди Вэнс. Унинг сўзларига кўра, агар Москва музокаралар олиб боришдан бош тортса, АҚШ қўшинларини Украинага юбориш варианти «кун тартибида» қолади.

АҚШ вице-президенти журналистлар билан суҳбатда Доналд Трамп ва Владимир Путиннинг музокаралари натижасида «кўпчиликни ҳайратда қолдирадиган битим» тузилиши мумкинлигини билдирган. Шу билан бирга, у Трамп музокаралар давомида у ёки бу масалалар бўйича ўз фикрини ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади. Ҳозир унинг маъмуриятининг мақсади — Путинни дипломатияда жанг майдонидагидан кўра кўпроқ нарсага эришишига ишонтириш.

Бироқ Жей Ди Венс кейинроқ қўшинни Украинага юбориш ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинганини билдирди. "WSJ менинг сўзларимни нотўғри талқин қилди. Мен ҳар доим айтганман: Қўшма Штатлар ҳарбийлари фақатгина миллий манфаатларимиз ва хавфсизлигимиз талаб этган ҳолатлардагина ҳарбий можаролар ҳудудида бўлиши керак. Бу уруш эса фақат Россия ва Украина ўртасидаги можаро", дея ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

🔥@fayzboguz


АҚШ Осиё давлатларидан келган 119 нафар мигрантни Панамага депортация қилди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор

Панамага депортация қилинганлар орасида Ўзбекистон, Афғонистон, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Туркиядан келган одамлар бор. Бу ҳақда Тhe New York Times нашри ёзмоқда.

Панама президенти Хосе Раул Мулинонинг таъкидлашича, АҚШдан депортация қилинган ноқонуний мигрантлар меҳмонхонага жойлаштирилган, улар кейинчалик Колумбия билан чегарадош Дарен провинциясидаги бошпанага олиб кетилади. "Ноқонуний муҳожирлар у ердан Вашингтон томонидан молиялаштирилган рейслар орқали ўз мамлакатларига қайтарилади. Жараён БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти назорати остида ўтмоқда. АҚШ Панамага жами 360 ноқонуний мигрантни депортация қилади", — дейди у.

Депортация жараёни Панама ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида бошқа давлатлар фуқароларини Марказий Америка мамлакатига депортация қилишга рухсат берувчи келишув асосида амалга оширилган. Панама Ташқи ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, етиб келган мигрантлар АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтгандан сўнг қўлга олинган ва улар муқаддам судланмаган.

"Биз бу масалада АҚШ билан ҳамкорликда ишлаяпмиз, депортацияни тўғри амалга ошириш бўйича яқин алоқадамиз. Ҳозир Панамада фуқароларимиз борми, уларнинг сони қанчалигини аниқ билмаймиз. Агар бор бўлса, ҳеч шубҳасиз уларни қайтариш учун тўлиқ ёрдам берилади", — дея муносабат билдирди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.

🔥@fayzboguz


Нодир мемуар асар — “Бобурнома” Ўзбекистон Президенти сўзбошиси билан итальян тилига таржима қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг хабар беришича, бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан ушбу асарнинг итальян тилидаги таржимаси тақдимоти ўтказилган. Тадбир Марказ, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан ташкил этилган.

Бугунга қадар ушбу асар 30дан ортиқ тилларга таржима қилинган эди. Таржималар қаторига итальян тили ҳам қўшилиб, ўқувчилар сони ортишига имкон яратилди.

Тадбирда италиялик атоқли олим, профессор Франко Кардини, “Палаццо Строцци” мажмуаси президенти, Италия Сенати аъзоси Рекардо Ненчини, “Sandro Teti Editore” нашриёти раҳбари Сандро Тети, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, профессор Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, “Бобурнома”нинг ушбу мамлакатда нашр этилиши икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маънавий алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлганини таъкидладилар.


Доллар курси илк бор 13000 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки 14 февралдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,88 сўмга кўтарилиб, 13 003,95 сўмни ташкил қилди.

Пайшанба куни банклар долларни 12 925 − 12 970 сўм оралиғида сотиб олди ва аҳолига 12 990 сўмдан 13 050 сўмгача сотди.

Йил бошидан буён сўм 0,65 фоизга — 12920,48 сўмдан 13003,95 сўмга (+83,47 сўм) қадрсизланди. Таққослаш учун: 2024 йилнинг шу даврида девальвация 1,15 фоизни (+141,27 сўм) ташкил этган.

🔥@fayzboguz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбек атамасининг Шайбонийхон шахсиятига қандай бўғиқлиги бор? Шайбонийхон шахсиятини ўрганиш нима учун 1998 йилга келиб сустлашди? Шайбонийхон ўзи аслида ким эди?

Ушбу саволларга "Қурултой" подкастининг қуйидаги сонида жавоб олишингиз мумкин. Қурултойчилар подкастда жанг стратегиялари ва Темурийлар таназзули ҳақидаги манбаларга алоҳида тўхталиб ўтишган.

Тўлиқ видеони кўриш учун⬇️
https://youtu.be/hNavYgJptIU?si=PHGDvfwtulBjMgI-


Доналд Трамп бир кунда ҳам Путин, ҳам Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди. Путин билан учрашув Саудия Арабистонида бўлиб ўтишига келишилди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ўзаро мулоқот 12 феврал куни эрталаб бўлиб ўтган. РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Путиннинг Трамп билан суҳбати қарийб бир ярим соат давом этган. Унинг таъкидлашича, давлат раҳбарлари Россия ва АҚШ фуқароларининг алмашинувига боғлиқ масалаларни муҳокама қилган, шу билан бирга, Трамп «Америка томони эришилган барча келишувни бажаришига ишонтирган».

Доналд Трамп ҳам Путин билан телефон орқали гаплашганини тасдиқлади.

«Биз биргаликда ишлашга, жумладан, бир-биримизнинг мамлакатларимизга ташриф буюришга келишиб олдик. Шунингдек, биз тегишли жамоаларимиз музокараларни [Россия—Украина урушини ҳал этиш бўйича] зудлик билан бошлашига келишиб олдик», деб ёзади Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғига.

Украина президенти офисининг маълум қилишича, Трамп ўша куннинг ўзидаёқ Володимир Зеленский билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат тафсилотлари ошкор этилмаган.

Доналд Трамп Россия президенти билан телефон орқали суҳбатдан сўнг Оқ уйда журналистларга унинг Украина бўйича Путин билан учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини айтди. «Биз Саудия Арабистонида учрашамиз», — дея АҚШ давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради AFP агентлиги.

🔥@fayzboguz


Журналист Анора Содиқова блогер Mufasa'ни судга берди

Журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан танилган блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан судга мурожаат киритди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Анора Содиқова ўз мурожаатида блогер Mufasa томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида баён қилган. Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоят фуқаролик судига юборилган.

«Аноранинг судида кўпчилик бўлиб, уни қўллаймиз. Эҳтимол, етарли даражада натижаларга эриша олмасмиз, аммо нималар бўлаётганини махсус хэштег ва челленж орқали имкон қадар кўрсатиб борамиз. Фаоллар билан бошлаётган бугунги челленжимизни шартли равишда #qoyalar_va_soyalar деб атаймиз. Фаоллардан мазкур жараёнда аввало, амалдаги қонунчилик талаб ва меъёрларига амал қилиш, миллий манфаатларимизни инобатга олиб, қадриятларимизга ҳурмат руҳида ёндашишга чақираман. Зотан, қоялар ва соялар кураши абадий жараёндир», — деб ёзади ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов.

Мазкур фуқаролик ишини кўриб чиқиш бўйича суд мажлиси 2025 йил 26 февраль куни соат 10:30 га тайинланган.

🔥@fayzboguz

13.6k 1 22 14 140

Комил Алламжоновга суиқасд ишида ҳибсга олинганларга ҳукм ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

🔥@fayzboguz

16.8k 1 31 10 106

Алламжонов ишида терговга аралашгани айтилаётган полковник 9 йилга қамалиши мумкин

Ҳарбий прокуратура Алламжонов ишида терговга аралашган полковник Дониёр Тошхўжаевга 9 йиллик қамоқ жазоси сўраган. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов ёзмоқда.

“Бу жаноб одамларни қақшатганида биз ҳам норизо бўлгандик, оҳларимиз осмонга ўрлаган. ГУВДнинг қийноқхоналарида жон таслим қилганларнинг ғуссалари ҳали кетгани йўқ”, деб ёзади таниқли ҳуқуқбон.

Ўтган йилнинг декабр ойида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев Алламжоновга суиқасд юзасидан терговга тўсқинлик қилгани учун ҳибсга олинган эди. Шунингдек, бу шахс 2023 йилнинг 1 декабрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ноябрь ойида бошланган “Долзарб 40 кунлик” тадбирларининг фигурантларидан бири бўлган. Ўшанда айрим “қонундаги ўғрилар”, жумладан “Салимбойвачча” ва Саидазиз “Медгородок” ҳибсга олинган эди.

Маълумот учун, Дониёр Тошхўжаев 2023 йилнинг август ойидан эътиборан ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Унгача эса 2020 йил январидан Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган.

🔥@fayzboguz

Показано 20 последних публикаций.