#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ
CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:
فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .
“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA