Қадим замонда катта бир кутубхонага ўт кетибди, биргина китоб ёнмасдан қолибди. Йиллар ўтиб бир четта чанг босиб ётган ўша китоб кераксиз буюмдек кўчага улоқтирилибди.
Китоб кўчада юрган бир дарвешнинг қўлига тушиб қолибди. Дарвеш китобни очиб ўқиб кўрса, унда: “Кимки дарё соҳилида чўғдек қизиб турган тош топса, ҳаётдаги барча орзулари ижобат бўлади”, деб ёзилган экан.
Тошни қидириш учун дарё соҳилига борган дарвеш кўп тошларни топибди, лекин ҳаммаси совуқ тошлар экан, уларни дарёга улоқтираверибди. Кун, ой, йиллар ўтибди ва бир кун дарвеш ўша чўғдек қизиб турган тошни топибди, лекин кўнгил ўрганиб қолган эканми, дарҳол уни ҳам дарёга улоқтирибди.
Биз ҳам дарё соҳилидаги дарвешга ўхшаймиз, ҳаётда бир инсонни қидирамиз, қидирамиз, топганда эса улоқтирамиз. Чунки топишга эмас қидиришга ўрганиб қолганмиз. Топганларимизни қадрлайлик, токи улар бошқаларни қидириб кетишмасин.
@konspektor