❗️Ҳокимият ваколати доирасидан четга чиқиш.....
Ижтимоий тармоқлар орқали “Боёвут туман ҳокими Дилфуза Уралова фермерларни ҳақоратлаб, ИИБга қамаб қўйишни буюрди”, ““Падарингга лаънат, ҳароми” Боёвутнинг сўконғич ҳокими” сарлавҳаси остида аудиоматериаллар эълон қилинди. Аудио материалларидан кўринишича, Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими туман худудида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарларини пахта ҳосилини териш режасини бажармаганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган.
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.
Жиноят кодексининг 206-моддасида ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши учун жавобгарлик белгиланган.
Шу боис, Кенгаш 2024 йил 1 ноябрь куни Бош прокуратурага Боёвут туман ҳокими Д.Ураловага тегишлилиги айтилаётган аудиоматериалларни текшириш, ҳокимият ваколати доирасидан четга чиққанлиги ҳолати аниқланганда прокурор назорати ҳужжатини қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритди.
Фермерлар Кенгаши