Конституцияга зид қоидалар яна қайтадан қонунчиликка киритилди.Фермерларнинг фермерлар кенгашига ихтиёрий аъзо бўлиши ҳақида кўп ёзганмиз, ундан ҳам ёмони агар фермер кенгашдан чиққан тақдирда унинг ер ижара шартномаси бекор бўлиши ҳақидаги қоидалар фермерни кенгашда ушлаб турган ягона ричак эди. 2024 йил 9-октябрдаги
ЎРҚ-973-сон қонун билан ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра,
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи бекор бўлиши қоидаси олиб ташланди.
Шу қонуннинг қабул қилиниши билан фермерлар кенгашига мажбурий аъзолик қайсидир маънода тугаётгандек фикр уйғотди ва келажакда бу аъзолик тамоман ихтиёрий бўлиши мумкинлигига ишонч билдиришга замин яратганди.
Чунки, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги
қонунга кўра, расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилиши талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Лекин мажбурий аъзоликни бекор қилиниши натижасида ерга бўлган ҳуқуқни бекор бўлиши қоидаси Президентининг 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сонли
фармони билан яна қўшилмоқда. Яъни ўзгартириш киритилаётган қоидага кўра,
фермер хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермерлари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади деб
белгиланмоқда.
Шундай бўлса-да, бу қонуности ҳужжатига киритилаётган ўзгариш ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилишга асос бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтмоқчимиз қачонки,
2024 йил 9-октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонундаги қоидалар бекор қилинмагунгача, сабаби мазкур қонун билан ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисми
12-бандидаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда бекор қилиш тартиби чиқариб ташланган.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 18-моддаси 3-қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда
юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. Яъни бу ерда ер кодексига ўзгартириш киритиш билан боўғиқ қабул қилинган
2024 йил 9-октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонун янги қабул қилинган фармондан устун деб ҳисоблаймиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @fermerga_madad