«Украинада Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизни ташкил этмоқда» — Трамп
Доналд Трамп Украина президенти Зеленскийнинг қўллаб-қувватланиш рейтинги 4% га тушиб кетганини айтиб, мамлакатда сайловлар ўтказишга чақирди. Бу Володимир Зеленский Киевни Саудия Арабистонидаги Россия-Америка музокараларига қўймагани учун АҚШни танқид қилганидан кейин рўй берди, деб ёзмоқда CNN ва The Guardian.
«Бизда Украинада сайловлар ўтказилмаган, амалда Украинада ҳарбий ҳолат ҳукм сурган вазият юзага келди. Менга бу ҳақда гапириш ёқимсиз, лекин Украина етакчисини қўллаб-қувватлаш рейтинги 4% ни ташкил қилмоқда (Трамп бу рақамни қаердан олгани аниқ эмас — таҳр.). Мамлакат парчаланиб кетган, шаҳарларнинг аксарияти вайрон бўлган. Бинолар вайрон бўлган. Бу сносга тушган улкан майдонга ўхшайди», — деди АҚШ президенти.
Трампнинг айтишича, Киев вакилларига музокаралар столидан жой берилмагани учун Украинанинг «ҳафсаласи пир бўлган». АҚШ президентига кўра, «ярим жон» музокарачи кўп йиллар олдин можарони «сезиларли миқдордаги ҳудудни бой бермасдан» ҳал қилиши мумкин эди.
Бундан ташқари, Трамп ўз баёнотида можарони келтириб чиқаришда Украинанинг ўзини айблади. «Бугун украиналиклардан “Бизни таклиф қилишмади”, деган гапни эшитиб қолдим. Уч йилдан бери ўша ердасиз. Сиз бошламаслигингиз керак эди. Келишсангиз бўларди», — деди у.
Трамп агар урушни тўхтатиш бўйича келишув тузилса, Европа давлатлари Украинага тинчликпарвар кучларни юбориши тарафдори эканини айтди. «Мен биламан, Франция буни қилишга тайёр эди ва мен буни ажойиб ишора деб ўйладим», деб айтган Трамп Буюк Британия ҳам худди шундай таклиф билан чиққанини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, АҚШ тинчликпарвар кучларни юбормайди, чунки «биз жуда узоқда жойлашганмиз».
🔥@fayzboguz