Қозоғистонда "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун қабул қилиниши мумкин
Қозоғистонда Мажлиснинг (парламент) “Халқ партияси” фракцияси депутатлари “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда кеча, 12 февраль куни депутат Ирина Смирнова палатанинг ялпи мажлисида Бош вазир номига йўлланган депутатлик сўровида маълум қилди.
“Биз – Қозоғистон фуқаролари бизга тақдим этилаётган ахборот қаердан келаётганини тушунишимиз керак. Бу маълумот бизга мустақил журналистлар томонидан тақдим этиляптими ёки кимларгадир ҳақ тўланиб, берилган муайян кун тартиби асосида етказиляптими? Кўпинча, айнан иккинчиси содир бўлади. Баъзан бу кун тартиби бизнинг мамлакатимиз учун зарарли ва бузғунчилик характерига эга бўлади”, деди Ирина Смирнова.
У ўтган ялпи мажлисда депутатлар Қозоғистондаги USAID фаолияти бўйича ҳам сўров йўллаганини эслатиб ўтди. Смирнованинг сўзларига кўра, Қозоғистонда тахминан 200 нодавлат ташкилот чет элдан молиялаштирилади, уларнинг 70 фоизи турли манбалар орқали АҚШдан маблағ олган. У дунёда шунга ўхшаш муаммоларга дуч келган давлатлар бунга хорижий агентлар тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш орқали қарши турганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Сербияда ҳам айнан "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилганди. Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам “Айрим қонун ҳужжатларига (“Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонун ва Жиноят кодексига (хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси)” ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди. Қонун лойиҳасида Қирғизистонда ташкил этилган ва хорижий давлатлар, уларнинг давлат органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва бошқалардан пул ва бошқа мол-мулк оладиган нотижорат ташкилотига ҳуқуқий мақом киритиш таклиф этилади. Россия ва Грузияда эса бу қонун аллақачон кучга кириб бўлган.
🔥@fayzboguz