Журналист Анора Содиқова блогер Mufasa'ни судга берди
Журналист Анора Содиқова Mufasa тахаллуси билан танилган блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан судга мурожаат киритди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Анора Содиқова ўз мурожаатида блогер Mufasa томонидан ижтимоий тармоқлардаги турли аноним каналларда ўз шаъни, қадр-қиммати камситилгани ва туҳматга учрагани ҳақида баён қилган. Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоят фуқаролик судига юборилган.
«Аноранинг судида кўпчилик бўлиб, уни қўллаймиз. Эҳтимол, етарли даражада натижаларга эриша олмасмиз, аммо нималар бўлаётганини махсус хэштег ва челленж орқали имкон қадар кўрсатиб борамиз. Фаоллар билан бошлаётган бугунги челленжимизни шартли равишда #qoyalar_va_soyalar деб атаймиз. Фаоллардан мазкур жараёнда аввало, амалдаги қонунчилик талаб ва меъёрларига амал қилиш, миллий манфаатларимизни инобатга олиб, қадриятларимизга ҳурмат руҳида ёндашишга чақираман. Зотан, қоялар ва соялар кураши абадий жараёндир», — деб ёзади ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов.
Мазкур фуқаролик ишини кўриб чиқиш бўйича суд мажлиси 2025 йил 26 февраль куни соат 10:30 га тайинланган.
🔥@fayzboguz