Мактаб ва боғча таълими вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар ходимлари орасида коррупция ортган
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий суд тақдим этган маълумотлар асосида 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлилини эълон қилди.
Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.
Антикоррупция агентлиги таҳлилида келтирилишича, 2024 йилнинг ярим йиллигида банклар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизимида коррупцияга оид жиноятчилик камайди.
Шунингдек, таълим тизими ва маҳаллий ҳокимликларда ишловчи ходимлар ўртасида коррупцион жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўпайган.
Жумладан:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);
- давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);
- маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.
🔥@fayzboguz