Евро футболида ўзбекча монополия
Глобал миқёсдаги хабарлардан бироз чалғиб, футбол ҳақида ҳам гаплашиб турайлик)
Хабарингиз бор, бу мавсум Европа чемпионлар лигаси ва Испания Ла Лигасининг Ўзбекистондаги эксклюзив трансляцияси ҳуқуқларини ЗўрТВ телеканали сотиб олди. Бироқ, бу билан телеканал футбол иҳлосмандларига қулайлик туғдиришни ўрнига, аксинча, уларни футбол ўйинларидан баҳраманд бўлиш бахтидан бутунлай мосуво қилиб қўйди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев (де факто канал эгаси) ўз ишлаш принципларига содиқ қолган ҳолда, бу сафар ҳам нормал ҳаёт кечириб турган ўзбекистонликлар учун турли қийинчиликлар туғдириш билан банд. ЗўрТВ бу даражадаги катта мусобақа трансляциясини сотиб олишдан аввал ундаги ўйинларни истеъмолчиларга қай тарзда етказиб бераман, деб ўйлаб кўрганмикин? ЗўрТВ онлайн платформа ёки телеканаллар тармоғига эга бўлмаса, қандай қилиб бир кунда 9 та ўйинни намойиш этмоқчи эди?
Ўтган йиллар онлайн платформа Сетанта Спортс, ёки бир нечта телеканалларга эга МТРК орқали ҳамма ўйинларни томоша қила олардик. Бу йил эса футбол мухлислари кунига битта учрашувни томоша қилишга мажбур бўлишмоқда. Тушунтираман. Бугун ЕЧЛда 9 та ўйин бор ва уларнинг барчаси бир вақтда бошланади. Трансляция ҳуқуқини биттагина канал сотиб олгач нима қилади? Шу 9 та ўйиндан биттасини намойиш этади. Қолганлар-чи, дейсизми? Қолганлар учун Ўзбекистон ҳудудида ЕЧЛни намойиш этишга рухсат йўқ. Чунки ЗўрТВ эксклюзив ҳуқуқларни сотиб олган.
Биринчидан, бу бизнес томондан олиб қаралганда ғирт зарарли ғоя. Масалан, бугун телеканал олиб бераётган ўйинни кўпчилик кўришни истамаса, кўришлар сони камаяди, ва табиийки, канал ўз аудиториясини йўқотади. Иккинчидан, бу қонунчилик нуқтаи назаридан хавфли ҳам. Томоша қилгиси келган ўйини ЗўрТВ орқали кўрсатилмагач, ҳар қандай одам турли ноқонуний манбалар орқали трансляцияни излашга киришади. Бу эса “интернет қароқчилари” бозорининг фаоллашишига олиб келади. Бу орқали ҳар қандай ноқонуний маҳсулотлар, порнофилмлардан тортиб, казино ва букмекерлик контораларига уланиб кетиши мумкин одам.
Катта мақсадлар катта масъулиятни талаб этади. Одамларга нормал шароит яратиб бериш, ёки бу ишни ўз профессионалларига қўйиб бериш керак. Гап Ўзбекистон ҳудудидаги миллионлаб футбол фанатлари ҳақида кетяпти.
🔥@fayzboguz