Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун президентга 7 йил муддат етарли — Тўқаев
Қосим-Жўмарт Тўқаев президентга ўз режалари ва ислоҳотларини амалга ошириш учун 7 йил муддат етарли эканини айтди.
"Сайловолди платформасидаги [режалар] ва ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун, менимча, бир марта етти йиллик муддат – президентга, у халқ томонидан ёлланган давлат бошқарувчиси эканидан келиб чиқиб етарли деб ўйлайман. Ишончим комилки, мамлакатимизда қонун ва тартиб диктатураси ҳукм суриши керак. Фақат шу орқалигина ислоҳотларни яна давом эттириш, шунингдек, Қозоғистон иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш мумкин. Қонун ва тартиб адолатли Қозоғистон қуришнинг асосидир. Ҳар доим ва ҳамма жойда адолатга талаб бўлган, Қозоғистон ҳам бундан мустасно эмас", — деган Қозоғистон президенти.
Тўқаев 2019 йилда Қозоғистонни 1990 йилдан буён бошқариб келган Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан сўнг президентлик лавозимини эгаллаган.
2022 йил январь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган норозилик намойишларидан сўнг, Тўқаев Конституцияга давлат раҳбари фақат бир маротаба, етти йиллик муддатга сайланиши мумкинлиги ҳақида ўзгартириш киритган эди.
“Президентлик лавозимини бир киши узоқ вақт эгалламаслиги керак. Дунёдами, биздами, бир киши узоқ йиллар энг юқори лавозимни эгаллаб туриши давлатга ҳам, унинг раҳбарига ҳам ҳурмат келтирмайди”, деган Тўқаев Туркистон вилоятида бўлиб ўтган халқ йиғилишида.
🔥@fayzboguz