Telegram қоидаларини бузган фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамлари "асосли қонуний талабларга жавобан" расмийларга топширилиши мумкин — Павел Дуров
Мессенжер асосчисининг сўзларига кўра, компания бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар учун хизмат кўрсатиш шартлари ва махфийлик сиёсатига тегишли янгиланишлар киритган.
Дуровнинг фикрича, ушбу чоралар жиноятчиларни қўрқитиши керак. Павел Дуров мессенжернинг "кучли" қидирув тизими одамларга ноқонуний товарларнинг олди-сотдиси билан шуғулланувчи каналларни топиш имконини берганини қўшимча қилди. Лекин аслида бу тизим фақат дўстлар ва янгиликларни қидириш учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров аввалроқ Францияда ҳибсга олинган, шундан сўнг гаров эвазига қўйиб юборилганди. У Telegram орқали содир этилган жиноятларнинг (хусусан, гиёҳванд моддалар савдоси ва болалар порнографияси) олдини олиш учун Европа расмийлари билан ҳамкорлик қилишга ваъда берган.
🔥@fayzboguz