Тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш учун соҳани янада либераллаштириш ташаббусини билдирди.
Партия соҳани либераллаштириш орқали янги тадбиркорлик субъектлари ва иш ўринларининг вужудга келишига шароит яратишни мақсад қилган.
Солиқларни вақтида тўлаётган ва қонун доирасида фаолият юритаётган тадбиркорларни текширмаслик, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашган мансабдорларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш ва мансабдор шахсларнинг фермерлар фаолиятига аралашишини қатъиян тақиқлаш бўйича партиянинг илгари сураётган режалари эътиборга молик.
Қачонки тадбиркор ўзининг ҳуқуқий ҳимояси мустаҳкам эканига ҳақиқатан ишонса, шундагина у эркин фаолият юритади. Бу эса хорижлик сармоядорларни жалб қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
#sаylоv24
🔥@fayzboguz