Ўзбекистондаги қарийб 400 нафар давлат хизматчиси бир вақтда тадбиркорлик билан шуғулланиши аниқланди
Ўзбекистондаги 3 та вазирликнинг 398 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиши аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.
Хусусан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларда фаолият юритаётган 398 нафар бошқарув ходими 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатларини бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонун бузилиши ҳолатларига чек қўйилди, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 августдаги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунининг 13-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмаслиги қайд этилган.
Мансабдорлар ҳайрон: "Бизнес қилиш мумкинмасмиди ҳали, унда мен нима учун давлат ишига кирдим😳"
🔥@fayzboguz