Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан
Билдиришда Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркор Рустам Тошқўзиев ускуналар, технологиялар етказиб бериш билан шуғулланиши, туҳмат асосида ёзилган ариза бўйича Учкўприк тумани ички ишлар бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани, кейинчалик судда тадбиркорнинг айбсизлиги исботлангани, у жиноят иши бўйича фуқаровий даъвогар деб топилгани, ҳозирда жиноят иши тафтиш инстанциясида кўрилаётганлигини билдирган.
Мурожаатдаги тафтиш инстанциясида кўрилаётган жиноят иши Д. Турабжановга оид иш бўлиб, мазкур иш бўйича Р. Тошқўзиев фуқаровий даъвогар деб топилган.
Маълумот тариқасида айтиш лозимки, Д. Турабжанов “Techno world 2” МЧЖга тегишли юз фоиз улушини Р. Тошқўзиевга сотиб, сўнг жамиятга қайта рўйхатга олинган, сўнг ўзбошимчалик билан фараз қилинган ҳуқуқларидан фойдаланиб, айрим ҳужжатларни сохталаштириб, жамиятнинг 50.000 АҚШ доллар (532.200.000 сўм) миқдоридаги ускуналарини ўзлаштирганликда айбли, деб топилган. Бундан ташқари, жамиятнинг бир нечта жойларда жойлашган жами 1.793.110.000 сўмлик жуда кўп миқдордаги мулкларини ўзбошимчалик билан эгаллаганликда айбли, деб топилган. Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг 2024 йил 15 январдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 229-моддаси, 228-моддасининг 1-қисми ва 228-моддасининг 3-қисми билан айбли деб топилиб, ушбу Кодекснинг 64-моддасига асосан ЖПК 463-моддаси 3-қисмининг 2-банди тартибида жазодан озод қилинган.
Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 5 мартдаги ажримига асосан Фурқат туман прокурорининг апелляция протести, судланган Д. Турабжанов ва фуқаровий даъвогар Р. Тошқўзиевнинг апелляция шикоятлари асосида кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича тафтиш инстанциясининг 2024 йил 3 июндаги ажримига асосан суд ҳукми ва апелляция инстанциясининг фуқаровий даъвога оид қисми ўзгаришсиз, фуқаровий даъвогар Р. Тошқўзиевнинг тафтиш тартибидаги шикояти ўзгаришсиз қолдирилган.
Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 16 декабрдаги ажримига асосан суд ҳукми ва апелляция инстанциясининг ажрими ўзгаришсиз, судланган Д. Турабжановнинг тафтиш тартибидаги шикояти ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қароридан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят қилишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari