Фарғона вилоят судида 8-март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тадбирда вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судларининг судья ва ходимлари ҳамда суд фахрийлари иштирок этди.
Маълумки, дунёда ҳар бир давлат ва жамиятнинг нуфузи ҳамда маданий даражаси энг аввало хотин-қизларга бўлган муносабат, уларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром билан белгиланади. Бинобарин, аёлларни улуғлаб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олийжаноб қадриятларини амалда намоён қиладиган миллат сифатида ҳурмат қозонади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида хотин-қизларнинг ўрни муҳимдир.
8-март – Халқаро хотин қизлар ҳамда 10-март – Халқаро аёл судьялар куни билан Олий суд раисининг тегишли буйруғи асосида суд фахрийси Нуринисахон Абидова “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, вилоят суди судьяси Мавлудахон Умматова Олий суднинг фахрий ёрлиғи билан;
шунингдек, Судьялар олий кенгаши раисининг буйруғи билан вилоят суди судьяси Ферузахон Сиддиқова Судьялар олий кенгашининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар суд тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг ўрни ва уларнинг самарали меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, гўзаллик ва нафосат байрами муносабати билан уларга самимий тилаклар билдиришди.
Суд фахриялари, аёл судьялар ва ходима аёллар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari