❇️ Фарғона вилояти спорт бошқармасида енгил атлетика федерация масъуллари билан учрашув ўтказилди
🔰 Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилди.
♻️ Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва енгил атлетика спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида ҳудудий божхона бошқармалари томонидан вилоятлардаги енгил атлетика федерацияси вакиллари билан ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишга киришилди.
✅ Божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси М.Салиев ва Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоят енгил атлетика федерация масъуллари билан учрашув ўтказилди.
✅ Учрашув давомида, енгил атлетика фаолиятидаги мавжуд шароитлар, эришилаётган натижалар ва ҳал этилиши зарур муаммолар уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
✅ Бундан ташқари, енгил атлетика спорт турларини янада оммалаштириш, ёш авлодни мазкур спорт турларига кенг жалб этиш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.