Фильтр публикаций


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси М.Салиев Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлиб, енгил атлетика федерацияси вакиллари ҳамда спортчилар билан учрашди.

Енгил атлетика спорт турларини янада ривожлантириш, ушбу йўналишдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида ташкил этилган учрашувда вилоятлардаги федерациялар фаолияти ўрганилди. Мазкур йўналишда йўлга қўйилган ишлар ҳудудлар кесимида бирма-бир таҳлил қилинди.

Унда таъкидланганидек, спорт соғлом миллат, соғлом келажак бунёд этишда мустаҳкам таянчдир. Шу боис, мамлакатимизда мухтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан соғлом турмуш тарзини кенг жорий этиш ва оммавий спорт турларини ривожлантириш бугун янги босқичга чиқмоқда. Негаки, жисмоний машғулотлар билан чиниқиш орқали турли касалликларнинг олдини олиш мумкин. Бунда эса енгил атлетикани аҳоли орасида оммалаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Учрашув доирасида вилоят енгил атлетика федерацияси вакиллари ҳамда мураббийларнинг соҳани такомиллаштириш, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш, бу йўналишда Республика, Осиё ва Жаҳон чемпионати ғолибларини янада кўпайтириш борасидаги таклиф ва фикрлари ҳам ўрганилди.

Шунингдек, ўтказилган учрашувларда спортчилар билан ҳам бирма-бир мулоқот қилинди. Унда 2028 йилда Лос-Анжелесда бўладиган Олимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш мақсад қилинганлиги, бунинг учун эса спортчиларимиз тайёргарликни кучайтириши лозимлиги таъкидланди.




Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#kun_savoli Божхона қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан божхона декларацияси тақдим этмасдан юртимиздан гуруч маҳсулотини қанча миқдоргача олиб чиқиб кетиш мумкин?
Опрос
  •   2 кг.
  •   3 кг.
  •   4 кг.
  •   5 кг.
337 голосов


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ватанпарварлик – номусли ва назокатли туйғудир... Муқаддас сўзларни эҳтиёт қил, ватанга муҳаббат хусусида дуч келган жойда оғиз кўпиртирма. Яхшиси – унинг фаровонлиги ва қудрати йўлида индамайгина меҳнат қил.

В. Сухомлинский


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tezkor

❇️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро яшаш хонадонида четдан ноқонуний олиб кирилган ва акциз маркаларисиз дастлабки қиймати 241 млн. сўмлик 4 турдаги жами 16 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари сақланаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube


#tezkor

❇️ 16 минг қути “сигарет” сақланаётган хонадон фош этилди


♻️ Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида вилоятнинг Қўқон шаҳрида жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадонда бошқа фуқарога тегишли бўлган тамаки маҳсулотлари аниқланиб кўздан кечирилди. Кўздан кечириш давомида ушбу тамаки маҳсулотлари хорижда ишлаб чиқарилиб акциз маркаларисиз ноқонуний олиб кирилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 241 млн. сўмлик 4 турдаги жами 16 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари эканлиги маълум бўлди.
🔎 Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔹Telegram 🔹Facebook 🔹Instagram  🔹You yube


❇️ Фарғона вилояти спорт бошқармасида енгил атлетика федерация масъуллари билан учрашув ўтказилди

🔰 Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилди.
♻️ Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва енгил атлетика спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида ҳудудий божхона бошқармалари томонидан вилоятлардаги енгил атлетика федерацияси вакиллари билан ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишга киришилди.
✅ Божхона қўмитаси Раиси маслаҳатчиси М.Салиев ва Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоят енгил атлетика федерация масъуллари билан учрашув ўтказилди.
✅ Учрашув давомида, енгил атлетика фаолиятидаги мавжуд шароитлар, эришилаётган натижалар ва ҳал этилиши зарур муаммолар уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
✅ Бундан ташқари, енгил атлетика спорт турларини янада оммалаштириш, ёш авлодни мазкур спорт турларига кенг жалб этиш ҳамда бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.




Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳаракатчан кишилар одатда омадли бўладилар, аксинча, қиладиган ишларини ҳадеб ўйлайверадиган ва сусткашлик қиладиганларга омад камдан-кам насиб этади

Геродот


Репост из: OVOZA | Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Avtomobil zaxira balonidan 13 mln so‘mlik sifati kafolatlanmagan dori vositalari topildi

Efir: 19.02.2025 | 19:00
#Fargʻona
Muxbir: Muhsinjon Yusupov

🚀TELEGRAM | 🌐INSTAGRAM
🌐FACEBOOK | 📹YOUTUBE


Репост из: Reportyor tezkor xabarlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#joyida

Zaxira g'ildiragidan sifatsiz dorilar topildi.

🗓 18.02.2025

19:00

@joyida_informatsion


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори билан божхона брокери ва курьерлик ташкилотлари томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, божхона брокери ва курьерлик ташкилотларининг мутахассилари ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификатини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режа асосида ўқитилиши йўлга қўйилган ўқув ташкилотларидан олиши қайд этилди.

Мазкур қарор билан белгиланган талабларга асосан, 2025 йил 18 февраль ҳолати бўйича қуйидагилар маълум қилинади:

Божхона қўмитаси билан қўшимча техник ҳужжатларни имзолаган суғурта ташкилотлари:

“KAPITAL SUGʻURTA” AJ (+998 71 200-11-00);

“ALFA INVEST” AJ (+998 78 120-00-70 (80);

“MY-INSURANCE” AJ (+998 71 205-19-19);

“GLOBAL INSURANCE GROUP” AJ (+998 90 001-18-55);

“ARIA SUGʻURTA TASHKILOTI” AJ (+998 71 202-88-88);

“TEMIRYOʻL-SUGʻURTA” AJ (+998 71 207-19-01).

Ўқув курсларини Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида йўлга қўйилиши маълум қилинган ўқув ташкилотлари:

BOJXONA INSTITUTI (+998 55 502-76-00, +998 71 202-99-90 (43-17);

BROKERLAR UYUSHMASI (+998 90 187-85-98);

“BISMUTH EDUCATION” MCHJ (+998 97 750-00-98);

“BERHAL-EDUCATION” MCHJ (+998 77 057-11-55);

“PERFECT CONTROL SERVICE” MCHJ (+998 97 756-00-04).

Божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш учун суғурта ташкилотини ва ўқиганлик тўғрисидаги малака сертификатига эга бўлиш учун ўқув ташкилотини танлашда ушбу рўйхатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини ва ушбу рўйхатга келгусида бошқа ташкилотлар ҳам қўшилиши мумкинлигини маълум қиламиз.


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-табирлар тўғрисида” 77-сон қарори қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш ҳамда шартномалар ижросида асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликлар шаклланишини олдини олиш мақсадида:

▶️ ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага (экспорт, импорт, бартер, ички экспорт, инвойс асосида экспорт, инвойс асосида импорт) қисқартирилди;

▶️ ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди;

▶️ эндиликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида товарларни мамлакатимиздан олиб чиқишни назарда тутувчи “марказлаштирилган экспорт”, “экспорт биржа”, “экспорт-консигнация”, “қайта ишлаш (республика ҳудудида)”, “экспорт лизинг”, “олиб чиқиш” шартномалари умумий “экспортшартномаси шаклида, товарларни мамлакатимизга олиб киришни назарда тутувчи “марказлаштирилган импорт”, “импорт биржа”, “қайта ишлаш (республика ташқарисида)”, “импорт лизинг” ва “олиб кириш” шартномалари умумий “импортшартномаси тарзида шакллантирилади;

▶️ "импорт" шартномаси асосида товарларни “эркин муомалага чиқариш (импорт)” ёки “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” божхона режимларига расмийлаштиришга рухсат этилди;

▶️ "экспорт" шартномаси асосида товарларни “экспорт” божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни “реэкспорт” божхона режимига ёхуд “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштириш имконияти жорий этилди;

▶️ товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини олиш жараёнлари соддалаштирилди ва уларга татбиқ этиладиган қулайликлар кенгайтирилди. Бунда:

▶️ божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди;

▶️ хавф даражаси ўрта бўлган операторларнинг товарлари бир соат мобайнида расмийлаштирилиши белгиланди;

▶️ юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари икки ва ундан ортиқ маротаба мавжуд бўлмаслик шарти қайд этилди;

▶️ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик суммаси 10 фоиздан ошмаслиги белгилаб берилди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият:24 I Фарғонада автотранспорт воситасининг заҳира балони ичига яширилган дори воситалари фош бўлди

Показано 14 последних публикаций.