#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик
⚡️Қорақалпоғистонда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани бошланди
◽️Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикасининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ОАВ ва жамоатчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берилмоқда.
Жумладан:
◽️давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими;
◽️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш;
◽️ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш;
◽️давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
◽️кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилмоқда.
Анжуман давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланади.
Obuna bo'ling👇👇👇
t.me/fact_life_uz