Репост из: Rost24 | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олий таълим вазирлиги ўзи берган сертификатга ўзи ишонмаяптими?
Абитуриентлар миллиардлаб пул тўлайдию, охирида “сиз кўпайиб кетдингиз” дейиладими?
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповнинг яқиндаги баёноти таълим тизимидаги навбатдаги мантиқсизлик ва қарама-қаршиликларни юзага чиқарди. Дипломатияга 550 та ўрин ажратилганига қарамай, 3 200 нафар абитуриент максимал — 189 балл тўплагани ва уларнинг барчаси ўқишга қабул қилингани айтилди. Энди эса келаси йилдан қабул тартибини ўзгартириш масаласи кўтарилмоқда.
Савол оддий: бу ерда муаммо кимда? 189 балл олган абитуриентдами? Ёки 189 балл олиш имконини берган тизимдами?
Абитуриент давлат белгилаган тартиб бўйича имтиҳон топширди. Миллий ёки халқаро сертификат олди. Сертификат натижаси қабул баллига қўшилишини билди. Ўқиди, тайёрланди, пул ва вақт сарфлади ва охирида максимал натижага эришди. Унда энди нима учун унинг юқори натижаси муаммо сифатида кўрилмоқда?
Шу пайтгача «ДТМ тестлари абитуриентни билимини аниқлаш учун эмас, балки уни йиқитиш учун тузилади» деган гаплар юрарди. Вазирликнинг «келаси йилдан тартиб ўзгаради» дейиши ушбу қарашлар ҳанузгача долзарблигини кўрсатади. Миллатнинг билимли, тил биладиган, сертификат олиш учун йиллаб меҳнат қилган ёшлари кўпайганидан хурсанд бўлиш, уларни рағбатлантириш ўрнига, нега энди уларни «синдириш» ва йўлига тўсиқ қўйиш усуллари ҳақида ўйланмоқда?
Қолаверса, миллий сертификат имтиҳонлари бепул эмас. Юз минглаб абитуриентлар бу имтиҳонлар учун миллиардлаб сўм тўламоқда. Шунча маблағ тизимга оқиб келаётган бир пайтда, меҳнат қилиб 189 балл тўплаган билимли ёшларни грант асосида ўқитиш ёки уларга муносиб шароит яратиш давлат бюджети учун шунчалик оғир юк бўлиб қолдими? Ёки тўланган миллиардлар тизим сифатини оширишга эмас, фақат статистикага хизмат қиляптими?
Илмли болаларнинг кўпайиши тизимнинг фожиаси эмас, балки ютуғи бўлиши керак эди. Агар вазирлик ҳар сафар абитуриентлар билим даражаси ошганда имтиҳон қоидаларини мураккаблаштириб, янги «ғов»лар ўйлаб топаверса, бу таълимдаги ислоҳот эмас, балки ёшларнинг келажакка ва адолатга бўлган ишончини синдиришдир. Давлат ўз сертификатининг қадрини ва абитуриентнинг меҳнатини ҳимоя қилиши шарт, унга қарши янги тўсиқлар ўйлаб топиши эмас.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube

Миллий сертификат имтиҳонини ким ташкил қилади? Вазирлик.Аммо шу сертификатга эга абитуриентлар кўпайиб, юқори натижа қайд этса, бирданига қабул тизими учун “муаммо” пайдо бўляпти. Агар сертификат абитуриентнинг билимини тасдиқласа, унинг натижасига ишониш керак. Агар у билимни етарлича аниқ ўлчамаса, унда масала абитуриентда эмас, сертификат тизимининг ўзида. Иккала ҳолатда ҳам 189 балл олган ёшларни айблаш адолатли ечим эмас.
Саволларни ким тайёрлайди? Тегишли давлат тизими.
Натижани ким баҳолайди? Вазирлик белгилаган механизм.
Сертификатни ким беради? Вазирлик.
Унинг натижасини қабулда ким тан олади? Яна вазирлик.