💫 СУРАТ
Қаердадир кўрганман уни,
Бир дақиқа бўлганман улфат,
Эслолмайман, аммо қай куни,
Қай дақиқа, қай дам, қай ҳолат.
Кўзларида ажиб муаммо,
Тилсиз сурат боқар менга жим.
Э, у ўша…
Топилди гўё
Унут бўлган бир бўлак умрим.
Кўз олдимдан ўтади бир-бир —
Аллақандай туманли, хира —
Хаёлимнинг қай бурчидадир
Йўқолмоқчи бўлган хотира.
У кунларни тиклар хаёлим,
Ёдга келар барча, барчаси…
Одамлар,
Сиз менинг ҳаётим,
Ҳар бирингиз умрим парчаси.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1961 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Қаердадир кўрганман уни,
Бир дақиқа бўлганман улфат,
Эслолмайман, аммо қай куни,
Қай дақиқа, қай дам, қай ҳолат.
Кўзларида ажиб муаммо,
Тилсиз сурат боқар менга жим.
Э, у ўша…
Топилди гўё
Унут бўлган бир бўлак умрим.
Кўз олдимдан ўтади бир-бир —
Аллақандай туманли, хира —
Хаёлимнинг қай бурчидадир
Йўқолмоқчи бўлган хотира.
У кунларни тиклар хаёлим,
Ёдга келар барча, барчаси…
Одамлар,
Сиз менинг ҳаётим,
Ҳар бирингиз умрим парчаси.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1961 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com