🇺🇿 СЕН ДАВЛАТСАН, АЗИЗ ВАТАНДОШ!
Дўстим!
Сен ўзни кўп хокисор тутма,
Ожиз бандаман, деб эгиб юрма бош.
Юртнинг эгасисан, зинҳор унутма,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Мустақил, мўътабар мамлакат — сенсан,
Мамлакатда олий машварат — сенсан,
Халқсан, ҳукуматсан, салтанат сенсан,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Панада турмоқнинг фурсати эмас,
Бу тупроқ фақирлар турбати эмас,
Соҳиб бўл, давлатнинг мурвати эмас,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Ғайратсиз зотларга замонлар ёмон,
Жасорат йўқ ерда ёмонлар омон,
Давлат не, мардона бўлмасанг қалқон,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Диёнатли ўтган наслу насабинг,
Ноҳақликка бардош бермас асабинг,
Керагида бўлсин қаҳринг, ғазабинг,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Юрт фарзанди асли ўзи юрт бўлар,
Кўзи чақноқ бўлар, қалби ўт бўлар,
Қаторда нори бор ватан бут бўлар,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Мен деб кўкрак кериб юргувчи ўзинг,
Юртга соқчи бўлиб тургувчи ўзинг,
Буюк келажакни қургувчи ўзинг,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2012 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Дўстим!
Сен ўзни кўп хокисор тутма,
Ожиз бандаман, деб эгиб юрма бош.
Юртнинг эгасисан, зинҳор унутма,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Мустақил, мўътабар мамлакат — сенсан,
Мамлакатда олий машварат — сенсан,
Халқсан, ҳукуматсан, салтанат сенсан,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Панада турмоқнинг фурсати эмас,
Бу тупроқ фақирлар турбати эмас,
Соҳиб бўл, давлатнинг мурвати эмас,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Ғайратсиз зотларга замонлар ёмон,
Жасорат йўқ ерда ёмонлар омон,
Давлат не, мардона бўлмасанг қалқон,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Диёнатли ўтган наслу насабинг,
Ноҳақликка бардош бермас асабинг,
Керагида бўлсин қаҳринг, ғазабинг,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Юрт фарзанди асли ўзи юрт бўлар,
Кўзи чақноқ бўлар, қалби ўт бўлар,
Қаторда нори бор ватан бут бўлар,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
Мен деб кўкрак кериб юргувчи ўзинг,
Юртга соқчи бўлиб тургувчи ўзинг,
Буюк келажакни қургувчи ўзинг,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2012 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com