Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🫢 КЕЛИШУВЧИ ТОМОНЛАР
Эски, қолоқ давронни бузиб,
Турфа янги замонлар бўлди.
Эру хотин шартнома тузиб,
Келишувчи томонлар бўлди.
Севги деган сўз йўқ ҳужжатда,
Расмий тилу забонлар бўлди.
Келин-куёв олдию патта,
Келишувчи томонлар бўлди.
Шартномасиз ҳаёт қурганлар
Сарқит бўлди, ёмонлар бўлди.
Ёмонларга қарши турганлар
Келишувчи томонлар бўлди.
Муҳр билан бир парча қоғоз
Ишқ бўлди, аҳд-паймонлар бўлди.
Ошиқ йигит билан сарвиноз
Келишувчи томонлар бўлди.
Кўнмади бу ҳолга шайдо дил,
Келишолмай ҳайронлар бўлди.
Бу нўноқ шеър ва телба кўнгил
Келишувчи томонлар бўлди.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2010 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐 rel='nofollow'>www.t.me/Erkin_Vohidov
🌐 www.erkinvohidov.com
Эски, қолоқ давронни бузиб,
Турфа янги замонлар бўлди.
Эру хотин шартнома тузиб,
Келишувчи томонлар бўлди.
Севги деган сўз йўқ ҳужжатда,
Расмий тилу забонлар бўлди.
Келин-куёв олдию патта,
Келишувчи томонлар бўлди.
Шартномасиз ҳаёт қурганлар
Сарқит бўлди, ёмонлар бўлди.
Ёмонларга қарши турганлар
Келишувчи томонлар бўлди.
Муҳр билан бир парча қоғоз
Ишқ бўлди, аҳд-паймонлар бўлди.
Ошиқ йигит билан сарвиноз
Келишувчи томонлар бўлди.
Кўнмади бу ҳолга шайдо дил,
Келишолмай ҳайронлар бўлди.
Бу нўноқ шеър ва телба кўнгил
Келишувчи томонлар бўлди.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2010 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐 rel='nofollow'>www.t.me/Erkin_Vohidov
🌐 www.erkinvohidov.com