ELMADAD


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Психология


«Қадамлар лойиҳаси» ва «Комплекс лойиҳалар» орқали ҳаётингизни тубдан ўзгартиришингиз мумкин. Сиздан бунга фақат хоҳиш ирода бўлса кифоя!
Бизнес лойиҳа:
иш: 0(371) 2814194
www.elmadad.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Психология
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сурияликларни оммавий қатл қилиш ва қийноқларда шахсан иштирок этган Асад режимининг жаллодларидан бири дафн қилинган жойга олиб келиниб, унга ўзи ўлдирган одамларнинг жасадлари кўрсатилди.

Жаллодлар диктаторларни абадий деб ўйлашлари мумкин. Ҳокимият алмашганда, жаллодларнинг ҳолига вой. Тақдир жаллод ва жабрланувчи ўрнини алмаштиришиб юборишини унутмаслик лозим.


@elmadad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Трамп машҳур Resolute столини Овал кабинетдан олиб ташлаш ва реконструкцияга юборишни буюрди. Бунинг сабаби, Илон Маскнинг ўғли унинг устига тупукни артди.

New York Post газетаси мақоласида айтилишича, Трамп жуда эҳтиёткор ва микроблардан қўрқади. Таъкидланишича, кўплаб Америка президентлари, масалан, Кеннеди бу столда ўтиришган.

Resolute столи 1880 йилда қиролича Виктория томонидан Қўшма Штатларга совға қилинган. У 1961 йилда Овал кабинетга ўрнатилган.



@elmadad


Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси дунёвийлик тараққиётнинг асосидир!

Концепция 7 та боб, 41 та банддан иборат. Унда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади ва унга хизмат қилувчи 10 та вазифа белгиланган. Бу ҳақда батафсил алоҳида кейинчалик батафсил тўхталиб ўтаман.

Аввало, ҳар қандай дин сиёсатдан холи эканлигини англаб олишимиз керак. Бу борада етарли сабаблар бор. Ҳар қандай давлат ривожи ортида биринчи ўринда манфаатлар биринчи ўринда туради. Агарда дин биринчи ўринда бўлса славян халқи бир динга эътиқод қилувчи рус ва украин ўртасида ҳозирги кунда уруш бўлмас эди. Агарда дин биринчи ўринда бўлса, ривожланган Араб давлатлари Ғарб билан яқин алоқада бўлмасди. Агарда дин биринчи ўринда бўлганида буддавийлик ўртасида келишмовчиликлар бўлмас эди.

У ҳолда гап нимада?! Қайси динга эътиқод қилишдан қатъий назар халқ фаровонлиги ва яшаш шароитини яхши бўлиши у яшаб турган давлат манфаатларига бориб тақалади. Бу борада давлат ўз фойдаси учун исталган давлат билан ҳамкорлик қилишга мажбур. Хитой кофир, Россия ва АҚШ бошқа дин вакили ёки бошқа сабаблар билан тараққиёт баҳоланмайди. Тўғрими?!

Қўлингиздаги телефонни қайси давлат ишлаб чиқаргани аҳамиятсиз бўлгани каби дунёвийлик концепцияси ҳам шундай қабул қилинишига асос бўлади.

Бу борада кейинги мақолаларимда бирма бир ҳар бир мақсад ва вазифалар бўйича маълумот беришга ҳаракат қиламан.

Мардон Аслонов



@elmadad




Репост из: Prezidentlar haqida
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
USAID, Amerika ovozi va Ozodlik radiosi AQSH prezidenti Donald Tramp va Ilon Mask aytganidek yopiladimi?
———————————————


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДАҲШАТ

Сурия ҳарбийлари русларни ўз базасига киритмади. Ҳодиса Сурия мудофаа вазирининг сўнгги баёнотлари фонида юз берди. Мурҳаф Абу Касра Россия базаларини мамлакатга жойлаштириш эвазига Дамашқ декабрь ойида Москвадаги дўсти Путин ҳузурига шармандаларча қочиб кетган Башар ал-Ассадни қўлга киритмоқчи эканлигини аниқ айтди.


@elmadad


Чўқинтирган ота (The Godfather) 1972-йилда катта экранларга чиққан ҳамда Марио Пузо қаламига мансуб 1969-йилда ёзилган шу номдаги асари асосида суратга олинган жиноят ҳақидаги АҚШ фильмини кўрганмисиз?!

Бу шунчаки бизнес! Бошқа ҳеч нарса эмас! -
деган иборани одамлар онг остига сингдириш асарнинг асосий ғояси ҳисобланган. Сицилия мафиясини умуман асрлар давомида сақланиб келган ғарб бизнес маданиятининг илдизига мазкур ибора болта урди. Коллектив шакл бўлиниб бизнес эгалари индивидуал ҳолга айлантирилди. Ишдаги ҳар қандай хиёнат шунчаки бизнес деган маънода қабул қилдириш режаси амалга ошди.

Ушбу асарни ким молиялаштирган деб ўйлайсиз?! Буюртмачи ким бўлган, биласизми?! Нега фильм қатор йўналишда Оскар мукофотини олди?! Кимга керак эди?!

Жавоб РОТШИЛДЛАР ОИЛАСИ!

Ротшилдлар оиласи ғарб банкларини асосий эгаларидир. Ҳар қандай бизнес ички хиёнат орқали банкрот ёқасига келса унга кредит бериш, уларни қонини шу орқали ичиш, бизнес батамом ўлганда унинг мол мулкига эгалик қилиш уларнинг асосий режаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мазкур асарга катта пул тикилган. Ўзини тиклаб олган бизнес ўз даромадини ўзига ётқизади. Унга кредит керак бўлмайди. Бу нарса Ротшилдлар учун зарар ҳисобланган.

Ҳар қандай машҳурлик ортида албатта бир яширин мақсад ётишини асло унутманг!

Айтганча бизнес оламини онгини забт этган оилалар ҳозирда кичик давлатлар сиёсатини манипуляция қилмоқда.

Ўзбекистон ташқи қарзи кўпайиб бормоқда! Хулоса ўзингиздан!

Мардон Аслонов


@elmadad




Фарзандларингизнинг мактаб сумкаларини текширинг! Расмдаги наркотик конфетлар ўқувчи болалар орасида кенг тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқамоқда. Огоҳ бўлинг!



@elmadad


Хабарингиз бўлса Хитой компанияси томонидан DeepSeek-AI (深度求索), сунъий интеллект дастури яратилди. Унга нисбатан сарфланган маблағнинг камлиги ва ишлаш механизмини юқорилиги рақобатчилар акцияларини жаҳон биржа бозорида қисқа муддатда қулашига сабаб бўлди.

Унинг унумдорлиги Google ёки OpenAI каби технологик компанияларнинг ўхшаш моделларидан устундир ва у тезда дунё бўйлаб иловалар дўконларида (АPPS) энг яхши 10 таликка кирди.

Ғарб давлатларига Хитойнинг бундай кутилмаган зарбаси тарихда бўлмаган эди.

Жаҳл отига минган ғарб сиёсатчилари DeepSeek сунъий интеллектга Уйғурлар, Хитойдаги сиёсий маҳбуслар, Тайван масаласи ва бошқа шунга ўхшаш мавзулар бўйича савол беришди. Табиийки, DeepSeek Хитой манфаатларидан келиб чиққан ҳолда жавоб қайтарди. Бу жавоб уларга етарли асос бўлди. Мана кўрдингизми бу DeepSeek холис эмас дейилди.

Энг қизиқ томони шундаки, бўлган мана шу воқеа сунъий интеллект аслида маълум манфаатлар учун хизмат қиладиган дастур эканлиги ошкор бўлди.

Демак, Ғарб давлатларининг ўз сунъий интеллекти ўзларига мос, Хитойники ўзига хос, эртага Россия ишлаб чиқарса уники ҳам ўзига яраша фикрлайди.

Шунинг учун сунъий интеллект мана бундай деди деб ишониб юрманг! Аллоҳ бандасига берган интеллектдан тўғрироқ ишлайдигани йўқ аслида! Мияни ишлатинг!

Мардон Аслонов


@elmadad




- Сигарет чекасизми?!
- Йўқ, ундан баттар!
- Нега?!
- Тошкентда яшайман!

Гапни қисқаси пойтахтда яшайдиган инсон аввало ўзини, оиласи ва болаларини соғлиғини ўйласин! Кузатилаётган заҳарли чанг ҳаво ҳозир билинмасада лекин яқин келажакда астма, бронхит, сил касалликларини ортишига асосий сабабчи бўлади. Тошкентдаги фалон мактабда туберкулез яъни сил касали болалар орасида чиқанидан хулоса қилмадингизми ёки...?!

Хуллас, ўпка ва нафас йўлларини оилавий тозалаб туриш учун имкон қадар расмдаги қурилмани сотиб олинг! Натрий хлорид яъни физраствор дейилади, ўшани дорихонада арзон туради сотиб олингда шуни қурилмага қуйиб ҳеч бўлмаса икки кунда беш минут нафас олинг. Аптекачи ишлатишни билмасангиз ўргатади. Youtube орқали ўрганингда. Акс ҳолда оқибати ёмон бўлиши мумкин.

Ишонинг! Болангиз ва невараларингиз соғлом улғайсин. Ҳозирги теппадагиларни хатоси уларни касалманд қилиши мумкин.

Умр ўтар, вақт ўтар,
Шоҳлар ўтар, тахт ўтар!

Мардон Аслонов


@elmadad


Халқимизнинг айрим қадрият, урф-одат ва характерини дунёнинг энг кучли давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган режалар ҳам барбод қила олмайди.

Мисол келтираман. Агарда хоҳлаган шаҳар ёки қишлоқларимиз кўчаларида ҳезалаксифат эркак аёлларга хос кийиниб юрса, биласизми нима бўлади. Даладан қайтаётган на интернет на қонунлардан бехабар Эшмат мироб оғзидаги носни туфлаб қўлидаги кетмон билан ўша хотинчалишни бошини иккига бўлиб ташлайди.

Шундай экан, халқимиз ундай бундай деган пасткашона гаплар керак эмас! Бундай ор-номус саноқли халқлардагина қолганини унутмаслик керак!


@elmadad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рус ҳарбийларининг мигрантларга қилаётган ваҳший муносабати.


@elmadad


Трамп ноқонуний миграцияга қарши курашиб турган бир пайтда орамиздаги айрим содда одамлар фирибгарларга ишониб АҚШга Мексика орқали бориш режасида юрибди.

Одатда мана шундай ҳодисалар юз берганда Ўзбекистон телевидениеси ҳар бир соатда АҚШ, РОССИЯ ва бошқа давлатлардаги миграцион сиёсатдаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириши керак! Ҳар хил нарсани реклама қилмасдан жиддий мана шундай хабарларни халққа етказиб бориши шарт. Давлат телевидениеси халққа хизмат қилмас экан, унда нима кераги бор?!

Барака топкур айрим русларни найрангига ишониб Украинадаги урушга бориб қурбон бўлма! Мексика чегарасида қолиб кетиб бошингга муаммо келтирма!-деган хабарлар чиқиши керак эмасми?!


@elmadad


Дакан хўроз боқадиган одам минглаб гўшт ва тухум учун мўлжалланган товуғи бордан кўпроқ даромад топади. Бу ерда масала миқдорда эмас балки сифатда эканлигини англаш лозим. Бир дона дакан жўжасининг нархига минглаб оддий товуқ жўжаларини сотиб олса бўлади.

Нима демоқчиман, дўст ва шогирдлар борасида ҳам кўплигига эмас садоқатлилига эътибор бермоқ керак. Саноқли бўлсинда аммо ҳар қандай ҳолатда уялтириб қўймасин!


@elmadad


Тошкент ҳавосини бу даражада ифлосланишига асосий сабаб Тошкент ИЭС, Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқдаги шунга ўхшаш саноат тизимларида сифатсиз кўмир ва мазутдан фойдаланиш ҳисобланади.

Энг қизиқ томони шундаки бу ҳалокатдан нафақат оддий аҳоли балки пойтахтда яшаётган депутатлар, амалдор, вазир ҳатто Президент оиласининг вакиллари ҳам заҳарланмоқда. Ҳаммани умри бир маромда ва бир текисда қисқармоқда.

Хулоса шуки, манимча бу муаммо илдизини ҳал этиш бизни давлат раҳбариятига боғлиқ иш эмас! Чунки ечим ўз қўлида бўлганда, ҳар қандай мутасадди раҳбар қасддан эл қатори ўз болаларини қурбон қилишга йўл қўймаган бўларди.

Бу ерда аниқ бир гап бор?!



@elmadad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўй гўштини пишириш бўйича видеодаги муғулларга етадигани йўқ! Гўшт учун туз, сув, олов бўлди тамом. Қимиз билан ейишини кўринг! Мана шуларни кўп кузатаман. Ҳар бир гўштдан пиширган овқати ўзига хос. Рекламани ҳам ёриб ташлайди. Оч қоринга кўриш тавсия этилмайди! 🙂



@elmadad


🌅 МАҲОРАТ


@elmadad


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАКТИК ҲУЖУМ

АҚШ бошчилигида Ғарб Россия нефтига санкция қўллаётган бир пайтда, Украин ҳарбийлари Россия нефт саноатига ҳужум уюштирмоқда.

Шу кечада дронлар Нижний Новгород яқинидаги “Лукойл” нефт базасига зарба берди.

Кстово шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Россия Федерациясининг энг йирик бешталигига киради. Ёнғин катта майдонни қамраб олди.

Шунингдек, Смоленск, Орёл ва бошқа вилоятларда ўнлаб портлашлар содир бўлди.


@elmadad

Показано 20 последних публикаций.