Сертификатга эга ўзбек тили (давлат тили) ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади
Президент фармонига кўра, 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.