"Термизшаҳаргаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи қамалди
Термиз шаҳридаги «Ҳудудгаз Сурхондарё» филиали бўлими бошлиғи 5 миллион сўм пора олгани учун 2 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
У оилавий корхонага қарашли умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа улашга рухсат ва техник шарт хулосасини бериш эвазига 700 АҚШ доллари, шунингдек лойиҳа ҳужжатларини арзон нархларда тайёрлаб бериши учун яна 2 миллион сўм талаб қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилда жами 6 898 нафар шахс томонидан 5 716 та коррупцияга оид жиноят содир этилган.
Унга кўра, 2023 йилга нисбатан коррупцияга оид жиноятлар «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, сув хўжалиги, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда банк соҳасида камайган. Бироқ, олий таълим, транспорт ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида ошган.