Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззахда қуввати 330 МВт бўлган АЭС қурилади — бош пудратчи “Росатом”
Ўзбекистон кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши учун халқаро консорциум ташкил этади.
“Бу лойиҳада нафақат Россия технологиялари, балки Хитойнинг ноядровий технологиялари, шунингдек, Европанинг турли дастурий таъминот ва аппарат мажмуалари қўлланилади”, — деб таъкидлади Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедходжаев маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.
Станция қурилиши бўйича шартнома 2024 йил май ойида имзоланган. Лойиҳа Жиззах вилоятида Россия намунаси асосида қуввати 330 МВт бўлган АЭС қуришни кўзда тутади — бош пудратчи сифатида “Росатом” фаолият кўрсатади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live