#Саломатлик
Ортиқча вазннинг салбий оқибатлари: келажакда бизни нималар кутмоқда.
Ортиқча вазн глобал муаммога айланган. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг ҳар саккизинчиси ортиқча вазндан азият чекади. Олимларнинг фикрича, бу аҳолининг демографияси ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ортиқча вазн демографияга қандай таъсир кўрсатади:
🔵 Туғилиш даражасини пасайтиради. Семизлик билан оғриган аёллар ҳомиладор бўлиш ва ҳомилани кўтаришда қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли кўпроқ.
🔵 Келажак авлодлар саломатлигини ёмонлаштиради. Отанинг семириши кейинги авлодларда генетик ва эпигенетик ўзгаришлар хавфини ошириши мумкин. Болалар ортиқча вазнни мерос қилиб олишлари мумкин.
🔵 Ўлим даражасини оширади. Ортиқча вазн жиддий, оғир касалликларнинг ривожланишига таъсир қилади: юрак-қон томир касалликлари, II- турдаги диабет, онкология.
🔵 Бутун мамлакат иқтисодиётига таъсир қилади. Аҳоли ўртасида ортиқча вазннинг ортиши соғлиқни сақлаш тизимига тобора кўп босим юкламоқда.
Нима қилиш керак:
Мутахассиларнинг фикрича, юриш, велосайр ва гимнастрада каби жисмоний фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантириш ҳар қайси ёшдаги кишилар учун фойдадан ҳоли эмас. Кунига камида 4-5 километр пиёда юриш узоқ умр ва соғлом ҳаёт гарови.
➖Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг яна бир қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради. Тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишга олиб келади.
➖Шу ўринда қайд этиш керакки, семизликка қарши курашда соғлом овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан, турли хил сабзовот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш керак бўлади. Ёғли гўшт маҳсулотларини дуккакли маҳсулотларга, балиқ ва парранда гўшти ёки ёғсиз гўштларга алмаштириш, туз ва қандни имкон қадар камроқ истеъмол қилиш, овқат билан бирга чой ичмаслик, табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя этган маъқул.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa