#Дунё
Эшитиш воситаси ўрнатилган ақлли кўзойнаклар сотувга чиқарилади.
AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси франциянинг EssilorLuxottica компанияси томонидан ишлаб чиқилган Nuance аудио кўзойнакларини рецептсиз сотишга рухсат берди. Қурилма 2025 йилнинг 1-чорагида AҚШда сотувга чиқарилади. АҚШ билан бир вақтда Европанинг айрим мамлакатларида, жумладан, Италия, Франция, Германия ва Буюк Британияда ҳам сотувга чиқарилиши режалаштирилган.
EssilorLuxottica маълумотларига кўра, дунё бўйлаб тахминан 1,25 миллиард одам енгил ва ўртача даражада эшитиш қобилиятини йўқотган. Бироқ, жаҳон бозори эшитишни тўғрилаш асбоблари билан етарли даражада таъминланмаган. Кўпинча истеъмолчилар стигма, ноқулайлик ва нарх каби омиллар туфайли ушбу қурилмаларни тақишга иккиланишади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa