#2024_сарҳисоб
Қонунчилик. Ноябрь
05.11.2024 йил. Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-991-сон) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
05.11.2024 йил. “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-989-сон) қабул қилинди.
Қонун аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Қонун билан психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилди.
15.11.2024 йил. Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1000-сон) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Рейтинг бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно) ва мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.
22.11.2024 йил. “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.
29.11.2024 йил. “Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:
🔹оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);
🔹ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;
🔹шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa