⚡️ Яқинда ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи "Авто24" иловаси ишга туширилганди.
Энергетика вазирлиги томонидан совуқ кунлар кириб келиши муносабати билан газ заправкалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилди.
⁉️ Энди, савол тугилади: Иловада шулар ҳақида ҳам билса бўладими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарход Зайниев ана шу илова ҳақидаги таассуротлари билан бўлишибди.
Масъуллар вазиятга эътибор қилишларини кутиб қоламиз🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Шахсан ўзим иловадан фойдаландим, таассуротлар кутилганидек эмас. Заправкалар ишламоқдами ёки йўқ, ундаги навбатлар ҳолати қандайлиги ҳақидаги саволларга эскирган маълумотлар билан жавоб олиш мумкин.
Олдинда бизни яна совуқ кунлар кутиб турибди. Бу борада тавсиям шуки, ушбу илова билан бир вақтнинг ўзида, маҳаллий ҳокимликларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам чеклов киритилаётган газ тўлдириш шохобчалари рўйхати ва аниқ вақтини эълон қилиб бориш бўйича қатъий чораларни кўриш керак.
Бунда, маълумотларни мунтазам янгилаб бориш ҳам лозим бўлади.
Яна бир масала. Гоҳида газ заправкаси расман ёпиқ бўлса ҳам, орқа тарафида нимадирлар амалга оширилаётганига кўзимиз тушиб қолади. Шундай номақбул хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун шохобчаларда ўрнатилган чекловлар устидан ваколатли идораларни бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақириб қоламиз.
Масъуллар вазиятга эътибор қилишларини кутиб қоламиз🤓.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг