📣 Қулоғимизга чалиниб қолди, АҚШнинг янги раҳбарияти маъмурияти Ўзбекистондаги нодавлат ва тижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда жамоатчилик фаолларига фаол грант берувчи USAID ташкилоти фаолиятини кескин танқид остига олиб, террористик ташкилотлар фаолиятини, биологик қурол лойиҳаларини молиялаштириш, ЛГБТ ташаббусларини қўллаб-қувватлашда
айблаб, бу тузилма ишини тўхтатишга чақираётган экан.
⁉️ Хўп, нафақат USAID, балки бошқа донорлар бундай мақсадларни Ўзбекистонга олиб кирмаслиги учун нима қилиш керак?
💬
Нодир Тилаволдиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бу борада чет эл грантларидан фойдаланишда шаффофликни ошириш, назорат механизмлари ва таъсир чораларини кучайтириш кераклигини
таъкидламоқда.✍️Жамиятда беқарорликни келтириб чиқарувчи ёт мафкура ва ғоялар кириб келишининг олдини олиш мақсадида қонунчиликка ташаббус қиламиз. Шаффофлик, жамоатчилик олдида ҳисобдорлик ва самарали таъсир чоралари бўлади”, – Н. Тилаволдиев.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг