#Депутат_муносабати
Яқинда “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги ҳақида хабарингиз бўлса керак.
Креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш Қонуннинг мақсади ҳисобланади. Қонуннинг аҳамияти юзасидан ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарафутдинов ҳам муносабат билдирди.
Шуҳрат акани фикрича, ушбу қонун глобал тенденцияларга мос равишда ишлаб чиқилган ва юртимизда креатив иқтисодиётни жадал ривожлантиради.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Мазкур Қонун билан креатив иқтисодиёт учун зарур инфратузилма яратиш ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳам белгиланди. Жумладан, креатив индустриялар парки ва кластерлари, рақамли платформалар, таълим дастурлари ва тўгараклар, арт-резиденциялар шаклларда ягона экотизим яратилиши назарда тутилди.
Шу билан бирга, креатив иқтисодиёт учун зарур инфратузилма яратиш масаласи ҳам ўрин олганини алоҳида қайд этиш жоиз. Айниқса, соҳани қўллаб-қувватлаш механизмлари белгилаб берилаётгани истиқболда уни тизимли ривожлантириш ва янада кенгайтириш имконини беради. Креатив иқтисодиёт соҳалари этиб белгиланган 15 та йўналишнинг ҳар бири бўйича эса бизда етарли даражада фундамент ҳам, салоҳият ҳам бор.
Ишончим комилки, мазкур қонун Ўзбекистон Республикасининг Глобал инновациялар индексидаги ўрнини ошириш, креатив индустрия соҳасидаги инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ривожлантириш, халқаро ва ички туризмни ривожлантиришга қаратилган креатив маҳсулотлар, хизматларни сотиш учун шароитлар яратади.
Қолаверса, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш баробарида, мамлакатнинг инновацион салоҳиятини оширишга, ёшлар бандлигини таъминлашга ҳамда маданий меросни сақлашга хизмат қилади, – Ш. Шарафутдинов.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг